Покистонда Пайғамбарни ҳақорат қилган шахс ёқиб юборилди
Бу ҳаракати учун у минглаб оломон томонидан “самосуд” қилинган.

Қайд этилишича, Покистонда полиция Шри-Ланкадаги спорт анжомлари заводи ходимини “самосуд” қилишда айбланган 13 нафар гумонланувчини ҳибсга олди.
Шри-Ланкадаги фабрика бошқарувчиси куфрда айбланганидан кейин юзлаб ғазабланган мусулмонлар тўдаси Панжоб вилоятининг Сиалкот туманидаги заводга ҳужум қилди.
Маълумотларига кўра, оломон Приянта Кумарани қўлга олиб, ўлдиришган ва жасадни омма олдида ёқиб юборган. Завод ишчилари қурбонни Ислом пайғамбари Муҳаммад номи ёзилган плакатларни ҳақорат қилишда айблади.
Хусусан, Панжоб полицияси бошлиғи Рао Сардорнинг айтишича, терговчилар ишчиларни менежерни зўрлашга ва ўлдиришга ундаган, унинг ёнаётган жасадини суратга олган ва қилган ишини тан олган гумонланувчиларни ҳибсга олган.
Жабрланувчи ишчилардан хориж делегацияси келишидан олдин завод автомашиналаридан барча плакатларни олиб ташлашни сўраган.
Маълумот учун: Панжоб ҳукумати давом этаётган рейдларда 123 нафар гумонланувчи қўлга олинганлигини маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистонда ҳарбийларнинг хатоси билан 13 киши отиб ташлангани ҳамда Пайғамбаримиз муҳаммад (с.а.в.)ни карикатура қилган рассом фожиали тарзда ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







