Жаҳон

Россияда ўқувчи синфдошининг кўзига калит тиқиб, жароҳатлади

Бола ўқитувчиларига ҳам бир неча марта ташланган.

Россияда ўқувчи синфдошининг кўзига калит тиқиб, жароҳатлади

 

Россиянинг Нефтеюганск шаҳрида учинчи синф ўқувчиси Игор ўз синфдошининг кўзини жароҳатлади. Бу ҳақда 360 tv.ru сайти маълум қилди. Ота-оналарнинг айтишича, бола томонидан аввал ҳам ўқувчиларнинг кўзига қалам, ручка тиқиб олиш ҳолатлари кузатилган.

 

Кўзи жароҳатланган боланинг онаси Юлиянинг айтишича, Игор уч йилдан буён мактабдаги тенгқурларига озор бериб келган. Ҳатто, у ўртоқлари қорнигаа пичоқ ҳам санчгаан. Она эса ўғлини биринчи синфдан бошлаб калтаклаб келган. 

 

Аёл Игорнинг мактабга бир неча марта ошхона пичоғи билан келганига ҳам гувоҳ бўлган. Шунингдек, синфдош қизларнинг юзига ўз-ўзидан бесабаб тарсаки туширишлари, тарих ўқитувчисини велосипед занжири билан калтаклагани, сочларини юлгани ва ҳаттоки баъзи ўқитувчилар у туфайли ариза ёзиб ишдан кетгани ҳақида ҳам маълумотлар берган.

 

Суриштирувлар давомида Игор болалар боғчасидан бошлаб руҳий шифохонада рўйхатда туриши маълум бўлди. Аммо онаси ўғлининг бу ҳолатини яхши билса-да, мактаб маъмуриятидан яширган. Ўғлини ўз вақтида даволатмаган.

 

Кейинчалик мактаб маъмурияти муаммодан хабар топгач, ҳал этиш чораларини кўрмаган. Вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича инспектор эса Игорнинг 14 ёшга тўлмаганини сабаб чора кўрилмаганини маълум қилган.

 

Ҳозирда мактаб ўқувчисининг кўзидан жароҳатлангани юзасидан шаҳар тергов бўлинмаси суриштирув ишларини олиб бормоқда.

 

Муножат Валиева

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Россияда ўқувчи синфдошининг кўзига калит тиқиб, жароҳатлади | Zamon.uz