Ўзбекистон

Урганчда аёлни поезд уриб кетди

Аёлнинг жасади темир йўл ҳодисаси содир бўлган жойдан 25-30 метр узоқликдан топилган.

Урганчда аёлни поезд уриб кетди

 

Ижтимоий тармоқларда Истиқлол-Ҳазорасп темир йўлида ҳаракатлантираётган поезд одам уриб юборганлиги тўғрисида хабар тарқалди. 

 

Бош прокуратура ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

 

Маълум бўлишича, 2021 йил 8 декабрь куни соат 09:25ларда поездни  О.Машаипов ва ёрдамчиси М.Назаровлар бошқариб бораётган бўлган.

Мазкур поезд вагони  "Урганч Локоматив" депосига қарашли бўлган “ТEП70-БС-152” сонли тепловоз Тошкент-Урганч-Хива йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётганида, Истиқлол-Ҳазорасп темир йўлининг 7-пикетида Тўпироққалъа туманида яшовчи 43 ёшли С.Қ.ни уриб кетган.

 

Бирламчи маълумотларга кўра, пиёданинг эҳтиётсизлиги сабаб, баҳтсиз ҳодиса рўй берган. Оқибатда, аёл олган оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

 

Шу билан бирга, воқеа тафсилотлари ўрганилганда, с.Қ. темир йўл ҳодисаси содир бўлган жойдан 25-30 метр узоқликда темир йўл изи ёнидан топилган.

 

Маълумот учун: марҳума оилали, унинг 3 нафар фарзанди бўлган.

 

Қайд этилишича, ҳолат бўйича ҳозирда Урганч транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент – Бухоро йўналишида ҳаракатланган "Афросиёб" поезди нега йўлда тўхтаб қолгани ҳамда Темир йўлда ухлаб қолган шахс поезд ва кесишмадаги автомобиллар ҳаракати тўхташига сабаб бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Урганчда аёлни поезд уриб кетди | Zamon.uz