Саудия Арабистонида туялар "ботекс" туфайли гўзаллик танловидан четлаштирилди
40 дан ортиқ танлов иштирокчиси дисквалификация қилинди.

Саудия Арабистонида ўтказилаётган туялар фестивалида танлов ташкилотчилари ботекс вa бошқа косметик муолажалар ёрдамида ҳайвонларни ташқи кўринишини ўзгартиргани аниқланди.
Мутахассислар туяларни кўрикдан ўтказаётган вақтда ҳайвонларнинг чиройли кўриниши учун лаблари, жағлари вa бошқа қисмларига ботекс уколларини қўллагани, лаблар ҳажмини ошириш учун эса коллаген юборилганини аниқлаган. Бундан ташқари, туяларга мушакларнинг ўсиши учун гормонлар ҳам берилгани айниқса 27 ta "Мажоҳим" зотли туяларнинг танасини турли қисимларини сунъий равишда тортиб ҳамда шиширгани ҳам маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Aр-Риёд пойтахтида Қирол Абдулазиз шарафига уюштириладиган туя фестивали дунёдаги энг йирик фестиваллардан бири бўлиб, у олтинчи бор ўтказилмоқда. Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, бу йили унда дунёнинг кўплаб мамлакатлари, жумладан, Россия, АҚШ ва Франциядан 33 минг ҳайвон иштирок этмоқда. Фестиваль 1 декабрда бошлаб 40 кун давом этади. Унда иштирокчилар ўз туялари билан 66 миллион долларлик соврин учун курашади.
Айни дамда Ар-Риёдга 100 мингга яқин сайёҳ ташриф буюрган.
Муножат Валиева







