Жаҳон

Туркманистон раҳбари бир ҳафтадан бери кўриниш бермаяпти

Манбага кўра, мамлакат раҳбарининг охирги чиқиши анъанавий жума куни Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида кузатилган.

Туркманистон раҳбари бир ҳафтадан бери кўриниш бермаяпти

 

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов 3 декабрдан бери жамоат майдонига чиқмаяпти. Бу ҳақида hronikatm.com хабар тарқатди.

 

Ҳар ҳафта, асосан душанба кунлари Ашхобод ҳокими ва вилоятлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади Гурбангули Бердимуҳамедов бу сафар одатий ишини бажармаган. Яъни, 6 декабр куни Туркманистон президенти ҳеч қандай учрашувда қатнашмаган ва халққа ҳам кўриниш бермаган.

 

Ажабланарлиси, қўшни давлат ТДХ давлат ахборот агентлиги ҳам 3 декабрдан бери мамлакат президентини тилга олмаган. Бироқ давлат раҳбарининг Германия федерал канцлери лавозимига сайланган Олаф Шольцга йўллаган табриги “кўринмаслик”нинг 8-кунида тарқалгани ҳақида хабарлар мавжуд.

 

Аввалроқ Туркманистон Президенти мамлакат аҳолисини аномал иссиқдан сақланишга чақиргани ҳамда Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Туркманистон раҳбари бир ҳафтадан бери кўриниш бермаяпти | Zamon.uz