Буюк Британия Бош вазирининг рейтинги тушиб кетди
Сўровномада иштирок этганларнинг 66 фоизи Борис Жонсоннинг фаолиятидан норози.

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг рейтинги тарихдаги энг паст даражага тушиб кетди. Бу ҳақда ЁуГов социология институти тадқиқотига таяниб, “ТАСС” хабар берди.
Сўров натижаларига кўра, Британия аҳолисининг 24 фоизи мамлакат Биш вазири фаолиятига ижобий муносабат билдирган.
Қайд этилишича, бу шу вақтга қадар ўтказилган сўровлардаги энг паст кўрсаткичдир.
Шу билан бирга, унда қатнашганларнинг 66 фоизи Жонсоннинг ишига салбий баҳо беришларини айтишган. 10 фоизи бир қарорга келмаган.
Социологларнинг эслатишича, амалдаги Бош вазир фаолиятини маъқуллашнинг энг юқори рейтинги (+29) 2020-йилнинг апрел ойида коронавирус пандемиясининг бошида қайд этилган.
Айрим экспертларга кўра, рейтингнинг пасайиши Жонсонинг ўтган йили локдаун пайтида ўз қароргоҳида зиёфат ўтказгани ҳақидаги гаплар билан ҳам боғлиқ.
Насиба Тўхтаева








