Жаҳон

Ироқ Польша-Белорусь чегарасидаги фуқароларини эвакуация қилди

3,5 мингдан ортиқ ироқлик муҳожирлар ватанига қайтарилди.

Ироқ Польша-Белорусь чегарасидаги фуқароларини эвакуация қилди

 

Ироқ ҳукумати Беларус-Полша чегараси ҳудудидан 3,5 мингдан ортиқ ватандошларини эвакуация қилди. Бу ҳақда Ироқ ТИВ расмий вакили Аҳмад ал-Саҳҳаф маълум қилди.

 

Уларни чегарадан олиб кетиш учун 9 та экспорт рейслари ташкил этилди.

 

“Ҳозиргача Минскдан тўққизта экспорт рейсларда икки давлат чегарасида қолиб кетган 3556 нафар муҳожир ўз ихтиёри билан ўз ватанларига қайтарилди", - дейилади хабарда.

 

Аҳмад ал-Саҳҳаф, шунингдек, 383 нафар ироқлик йўқолган паспорт ўрнига янги паспорт олганини айтди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан икки кун аввал муҳожирлар бўлган яна бир самолёт Беларусдан Ироққа жўнаб кетган эди. Ироқ ҳаво йўллари авиакомпаниясининг Минскдан Эрбилга учаётган самолётида 417 нафар йўловчи, жумладан икки нафар бола рўйхатдан ўтган.

 

Аввалроқ Европа Иттифоқи Беларусдан ўз ватанига қайтишни хоҳловчи муҳожирларга ёрдам бериш учун 3,5 миллион еврога яқин маблағ ажратгани ҳақида хабар қилинганди.

 

 

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"