Қирғизистонда қўйларга чип ўрнатилмоқда
“Тоза зотли” жониворларга алоҳида идентификация рақами берилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, ҳозир Қирғизистонда селекция йўли билан олинган жами 5 800 бош "Арашан" зотли қўйлар боқилмоқда. "Тоза зот"ли қўзичоқларнинг нархи – 500 АҚШ доллари, катта қўйлар эса – 5 минг АҚШ доллари.
Ҳозирда жониворларга наслчилик карталари ўрнатилиб, маълумотлар алоҳида сайтга жойлаштирилмоқда.
Чиплашдан олдин қўчқорнинг бўйи, вазни, боши ва қулоқлари ўлчанади. Кейин унга идентификация рақами берилади. Шундан сўнг уларни электрон қурилма ёрдамида топиш мумкин.
Жавоҳирбек Турсунов








