Эътиқод эркинлигини топтаётган мамлакатлар рўйхати эълон қилинди
Унда Марказий Осиё давлатлари ҳам бор.

Халқаро эътиқод эркинлиги тўғрисидаги қонунга мувофиқ, АҚШ Давлат котибига ҳар йили эътиқод эркинлигини топтаётган ҳукуматлар ва нодавлат структуралар рўйхатини эълон қилиш мажбурияти юкланган. Editorials нашри 2021 йилги рўйхатни маълум қилди.
Жорий йилда эътиқод эркинлигининг қўпол тарзда бузилишига алоқадор тизимли ва мунтазам хатти-ҳаракатлардаги иштироки ёки шундай ҳаракатларга замин яратиб бергани учун қатор давлатлар алоҳида хавотирга молик мамлакатлар сифатида эълон қилди. Улар Мянма, Хитой, Эритрея, Эрон, Шимолий Корея, Покистон, Россия, Саудия, Тожикистон ва Туркманистон ҳукуматларидир.
АҚШ бош дипломати Энтони Блинкен, шунингдек, Жазоир, Комор ороллари, Куба ва Никарагуани эътиқод эркинлигини топташдаги иштироки ёки бунга чора кўрмагани учун махсус назорат рўйхатига киритган.
Аввалроқ Абдулазиз Комилов дин эркинликлари масаласига бағишланган халқаро саммитда иштирок этгани ва Ўзбекистонда жамоат жойларида ибодат либосида юришга доир тақиқ қонундан чиқариб ташлангани хабар қилинганди.
Жавоҳирбек Турсунов








