Ўзбекистон

Журналистлар "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонаси билан танишди

Шу кунларда бир қатор ОАВ ходимлари иштирокида республикамиз вилоятларида пресс-турлар ташкил этилмоқда.

Журналистлар "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонаси билан танишди


Бугун Президент Администрацияси хузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ОАВ ходимлари учун Бухоро вилоятининг "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонасида  преcс-тур ташкил этилди.

 

Ушбу пресс-тур доирасида журналистлар "Buxoro Fayz Tekstil" МЖЧ корхонаси билан яқиндан танишди. Корхона раҳбари Мустақин Тўхтаевнинг таъкидлашича мазкур ишлаб чиқариш зонасида 200 га яқин иш ўринлари яратилган бўлиб, келгуси йилда яна 100 нафар аҳолини иш билан таъминлаш режалаштирилган. 

 

- Бу ишлаб чиқариш корхонасини 2017 йилда ташкил этган эдик. Мана шу вақт мобайнида бир қатор ишларни амалга оширдик. Хусусан, корхонамизда экспорт ҳажмини йилдан-йилга ошириш режаси ишлаб чиқилган. Ўтган пандемия даврида экспорт миқдори 5 миллион долларни ташкил этган бўлса, келгусида бу кўрсаткичларни 7-8 миллион долларга етказиш ниятимиз бор. Бугунги кунда корхонамизнинг асосий экспортини ип-калава маҳсулотлари ташкил этмоқда. Кейинги йилда Бельгия давлати билан ҳамкорликда бўз маҳсулотини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчимиз. Шу тариқа ип-калава билан бир қаторда, бўз маҳсулотини ҳам экспорт қилишни мақсад қилганмиз.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур  "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сонли "Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига асосан ташкил этилган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Журналистлар "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонаси билан танишди | Zamon.uz