Ўзбекистон

“Uzbekistan Airways”нинг Ҳиндистонга парвозлари сони кўпаймоқда

Мазкур парвозлар ҳар ҳафта 2 маротаба амалга оширилади.

“Uzbekistan Airways”нинг Ҳиндистонга парвозлари сони кўпаймоқда

 

2021 йилнинг 24 декабридан бошлаб, авиакомпания Тошкент – Деҳли – Тошкент йўналиши бўйича парвозларни ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари амалга оширади.

Парвозлар қуйидаги жадвал асосида ўз манзилига учади:

 

•  HY 421 Тошкент – Деҳли (Тошкент вақти билан): жўнаб кетиш 02:15, манзилга етиб бориш 05:45;

 

•  HY 422 Деҳли – Тошкент (Деҳли вақти билан): жўнаб кетиш 08:15, Тошкентга етиб келиш 10:45;

 

Ушбу  йўналиш бўйича бир томонга авиачипталар нархи 2 миллион 282 минг  850 сўм (багажсиз) ва 2 миллион 612 минг 459 сўм (багаж билан).

Бориш ва қайтиш бўйича авиачипталар 3 миллион 922 минг 586  сўм (багажсиз) ва 4 миллион 435 минг 311  сўм (багаж билан бирга).

 

Чипта нархлари 17 декабрь ҳолатига кўра амал қилади.

 

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, “Uzbekistan Airways sales” филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин. 

 

Маълумот учун: авиакомпаниянинг расмий сайти орқали авиачипта харид қилиб олаётганда 3 фоизли чегирма тақдим этилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  “Uzbekistan Airways"да айрим парвозлар бир неча соатга кечиктирилгани  ҳамда  “Uzbekistan Airways” мамлакат ичига қўшимча қатновни йўлга қўйиши ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

“Uzbekistan Airways”нинг Ҳиндистонга парвозлари сони кўпаймоқда | Zamon.uz