“Пойабзал фабрикаси” аукционга қўйилди
Бу ҳақда МИБнинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Фаррух Тошпулатов Zamon.uz'га маълум қилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 15.09.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор масъулияти чекланган жамиятдан АТИБ “Ипак йўли” Андижон филиали фойдасига жами 244 275,21 АҚШ доллари, 1 672 460 874,26 сўм миқдоридаги қарздорлик ундириш белгиланган.
Суднинг мазкур ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Хўжаобод туман бўлими иш юритувига келиб тушган бўлиб, бўлим давлат ижрочиси томонидан қонунда белгиланган тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Ижро ҳаракатлари давомида 11.11.2021 йилда кредит шартномасига асосан гаровга қўйилган қарздор жамиятга тегишли бўлган, Пахтаобод туманида 3089,52 кв.метр ер майдонида жойлашган “Пойабзал фабрикаси” бино-иншоотлари рўйхатга олиниб, хатланди.
“Пойабзал фабрикаси” бино-иншоотлари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилган бўлиб, бинонинг бошланғич сотув баҳоси 3 155 495 120 сўм этиб белгиланган.
Муножат Валиева







