Жаҳон

Украинада 11 ёшли қиз ўгай отасидан фарзанд кўрди

Қиз ва унинг онаси чақалоққа ўгай отанинг исмини қўйди.

Украинада 11 ёшли қиз ўгай отасидан фарзанд кўрди

 

11 ёшли қиз 46 ёшли ўгай отасидан фарзандли бўлди. Айтишларича, у ўғил фарзандини бир ой аввал дунёга келтирган. Бу ҳақда ҳеч кимга маълум қилмаган. 

 

Айни дамда чақалоқ жуда нимжон. Бир ойдан буён жонлантириш бўлимида. Соф оғирлиги 2,5 килограмм, бўйи 49 сантиметр. Шифокорларнинг сўзларига кўра, чақалоқ кесарча кесиш йўли билан туғилган. Операция муваффақиятли ўтган. Бироқ боланинг ҳолатидан келиб чиқиб жонлантириш бўлимида қолиш тавсияси берилган.

 

11 ёшли Баянкага коронавирус ташхиси қўйилган. Шу сабабли юқумли касалликлар бўлимига ўтказилган.

 

Баянка билан жинсий алоқада бўлган ўгай ота айни дамда уй қамоғида. Қиз ва унинг онаси чақалоққа ўгай отанинг исмини қўйди. Баянка фарзандини онаси билан бирга тарбияламоқчи эканини айтган.

 

"Бу мен учун жуда оғир. Аммо мен уни ўзим тарбияламоқчиман. Унинг ухлаётганини томоша қилишни хоҳлайман. У учун ҳамма нарсани муҳайё қилишни хоҳлайман, лекин бир ўзим қила олмайман", — дейди.

 

Бянка ўзи ўқиган мактабга қайтмоқчи эмас. Кичкина Александрни бир ҳафта ичида уйга кетишга рухсат бериш мумкинлиги айтилмоқда. Аммо 11 ёшли онага чақалоқни олиб кетишга рухсат бериладими ёки йўқми буни Болалар хизмати ҳал қилади.

 

"Менинг тажрибамда бу ёшда она бўлиш ҳолати кузатилмаган. 12, 14 ёшда фарзандли бўлганлани эшитганман. лекин Баянка ҳали 11 ҳам тўлиқ тўлмаган. Бу аслида ноёб ҳолат", — дейди акушер Владимир Сагарда.

 

Дастлаб, Бянканинг онаси Рита, қизи 14 ёшли бола билан учрашиб юргани вa бола унинг фарзанди эканлигини айтган. Аммо кейинроқ Рита чақалоқ унинг ўз эридан эканлигини эшитиб, у билан муносабатларни узган.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Муножат Валиева

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Украинада 11 ёшли қиз ўгай отасидан фарзанд кўрди | Zamon.uz