Ўзбекистон

"Космонавтлар" метро бекатида поезд вагони ёндими?

Бугун ижтимоий тармоқларда “Kosmonavtlar” метро бекатида кучли ёнғин чиққани ҳақида видео тарқалди.

"Космонавтлар" метро бекатида поезд вагони ёндими?

 

Аслида воқеа қандай бўлган?

 

Тошкент шаҳар ФВБ матбуот хизмати раҳбари Анвар Рустамовнинг айтишича , бугун, 23 декабрь куни соат 12:15 да Шайхонтохур тумани “Kosmonavtlar” метро бекатида ҳаракатланиб кетаётган 4 та вагондан иборат таркибнинг 3-вагонида қисқа туташув бўлган. Бунга сабаб вагон сақлагич (предохранитель) куйгани ёки тормоз колодкаси сиқиб қолгани тахмин қилинмоқда. Ёнғин келиб чиқмаган. Носоз вагон — таъмирлаш учун ДЕПОга юборилган.

 

Тошкент метрополитени ДУК хабарида эса 12:10 лар атрофида "Космонавтлар" метро бекатида 34-сонли ҳаракат таркибида машинист томонидан носозлик аниқланди, дейилади ва йўловчилардан узр сўраган.

 

Шунингдек, фуқаролар хавфсиз жойга эвакуация қилинган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

 

Воқеа жойига шаҳар ҳамда туман ФВБ раҳбар ходимлари ва 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган. Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилган.

 

Аввалроқ Тошкент метросининг "Сергели" йўналишида поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилгани ҳамда Россиядан Ўзбекистонга 20 та замонавий метро вагонлари юборилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

"Космонавтлар" метро бекатида поезд вагони ёндими? | Zamon.uz