Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев “Uzbekistan GTL” заводининг очилиш маросимида иштирок этди

Бу ерда табиий газ 3 баробар юқори қийматли тайёр маҳсулотларга айлантирилади.

Шавкат Мирзиёев “Uzbekistan GTL” заводининг очилиш маросимида иштирок этди

 

 

Бугун, 25 декабрь куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида “Uzbekistan GTL” заводининг очилиш маросими бўлди. Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

 

- Бугун, Янги йил арафасида ушбу қутлуғ воҳада мамлакатимиз саноатида яна бир ёрқин саҳифа очаётган тарихий воқеага гувоҳ бўлиш барчамизга чексиз қувонч бағишлайди. Бундай улкан мажмуанинг қурилиши кейинги йилларда саноат ривожини янги босқичга олиб чиқиш бўйича амалга ошираётган сиёсатимиз натижаси, десак, тўғри бўлади, - деди давлатимиз раҳбари.

 

Ушбу завод мамлакатимизда ва умуман минтақамизда нефть-газ-кимё саноати соҳасидаги энг йирик корхонадир. Мажмуада йилига 3,6 миллиард метр куб табиий газ қайта ишланиб, қиймати 1 миллиард доллардан зиёд бўлган 1,5 миллион тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Жумладан, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади.

 

Ушбу маҳсулотлар ҳисобига, йилига 500 миллион долларлик импорт ўрни қопланади, 200 миллион долларлик экспорт ва 2 триллион сўмлик солиқ тушумлари таъминланади.

 

Президентимиз бугунги кунда бутун дунё “яшил иқтисодиёт”га ўтаётгани, савдо-сотиқда шу борада талаблар қўяётганини қайд этди. “Uzbekistan GTL” маҳсулотлари эса жаҳондаги энг юқори экологик талаблар ва стандартларга тўлиқ жавоб беради. Бу ерда тайёрланадиган синтетик ёқилғи анъанавий ёқилғиларга нисбатан 40 фоиз кам чиқинди ва зарарли газ ҳосил қилади. Бунинг ҳисобидан, йилига 13 минг 500 тонна зарарли газларнинг ҳавога тарқалишига йўл қўйилмайди.

 

Маросим доирасида яна бир корхона - Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини 3 баробарга кенгайтириш бўйича лойиҳа қурилишига ҳам старт берилди.

 

Бу лойиҳанинг қиймати 1 миллиард 800 миллион доллар бўлиб, Uzbekistan GTL заводи ёнида қурилади. Унда 430 минг тонна нафтани қайта ишлаш ҳисобига йилига 280 минг тонна полиэтилен ва 100 минг тонна полипропилен тайёрланади. Яна мингга яқин иш ўрни очилади.

 

Шу тариқа, Шўртанда юртимиздаги биринчи йирик газ-кимё кластерига асос солинади. Бу кластерда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ҳозирги 290 миллион доллардан 2025 йилда 1,8 миллиард долларга етказилади. Яъни, 6 баробарга ошади.

 

Ушбу кластер тизимидаги корхоналар 1 долларлик хом ашёдан 10 долларлик юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар яратади.

 

Икки янги мажмуа нафақат ўзининг маҳсулоти орқали, балки бошқа саноат соҳаларида 100 миллион долларлик бутловчи ва эҳтиёт қисмлар учун бозор шакллантиради.

 

Давлатимиз раҳбари янги корхона қурилишига тамал тоши қўйди.

 

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга сафарини якунлаб, Тошкент шаҳрига қайтиб келди.

 

custom img

Иш ҳақи кечиктирилса, ходимга компенсация тўланади

Бу меҳнат муносабатларини соддалаштириш, уларни рақамлаштириш ва ходимлар ҳуқуқларини кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасида белгиланди.

custom img

Президентнинг Қатарга ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёев Қатарнинг собиқ Амирининг вафоти муносабати билан таъзия маросимида иштирок этди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашиб, унга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон раҳбари Қатар Амирини ўзига қулай бўлган фурсатларда мамлакатга ташриф буюришга таклиф этди.

custom img

ИИВ “Равшан Золотой” бўйича Интерпол қидируви нега тўхтатилганига изоҳ берди

Вазирликка кўра, тергов давомида илгари сурилган бошқа айбловлар ўз тасдиғини топмагани сабаб унга нисбатан тергов ҳаракатлари тўхтатилган.

custom img

Ўзбекистонда жамғариб бориладиган пенсия тизими ўзгаради

Пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи даври амалдаги 5 йилдан 20 йилгача узайтирилади.

custom img

Судлар ва адвокатлар ўртасидаги мулоқот учун Telegram гуруҳлари ишга туширилди

Янги Telegram гуруҳлари орқали адвокатлар ҳудудий судлар билан тезкор мулоқот ўрнатиши мумкин бўлади.

custom img

Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли бўйича янги рекорд қайд этилди

Аномал иссиқ фонида республика бўйича суткалик электр энергияси истеъмоли ўтган йилги ёзги рекорддан юқори кўрсаткични қайд этди.

custom img

Қашқадарёда 3 кишида қутуриш касали аниқландими?

Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарлар юзасидан ССВ муносабат билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Шавкат Мирзиёев “Uzbekistan GTL” заводининг очилиш маросимида иштирок этди