Германиянинг қурол экспорти бу йил рекорд даражага етди
Ушбу мамлакатдан энг кўп қурол сотиб олган давлат эълон қилинди.

Иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, Меркел ҳукумати ўзининг сўнгги кунларида имзолаган келишувлардан сўнг Германиянинг қурол экспорти жорий йилда 9 миллиард евродан ошди.
Германиянинг ДПА ахборот агентлигига кўра, Миср Германиядан энг кўп қурол сотиб олган давлат бўлди. Мисрга қурол экспортининг жами харажати 4,34 миллиард долларни ташкил этган.
Инсон ҳуқуқлари поймол қилингани учун танқид қилинган Мисрга қурол савдосига рухсат берилиши баъзи сегментларнинг норозилигига сабаб бўлди.
Севим Дагделен авторитар режимларга қурол экспорт қилиш ҳукумат сиёсатига тўғри келмаслигини таъкидлади.
Аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден Тайванга қурол сотишни маъқуллагани ҳақида хабар берилганди.








