Ўзбекистон

Адлия вазирлиги ноқонуний пул ундираётган ёнғин хавфсизлиги “ходимлари”дан огоҳлантирди

Сохта ходимлар аҳолидан ёнғин  ва унинг олдини олиш билан боғлиқ коммунал тўлов мавжудлигини айтиб, пул талаб қилишган.

Адлия вазирлиги ноқонуний пул ундираётган ёнғин хавфсизлиги “ходимлари”дан огоҳлантирди

 

Ёнғин хавфсизлиги ходими сифатида ноқонуний пул ундираётган фирибгарлар кўпаймоқда. Адлия вазирлиги фирибгарлардан огоҳликка чақирди.

 

Аниқлашича, сўнгги йилларда туманларда махсус-формали кийим-бош кийиб юрган ёки шу кийимга жуда ўхшаш кийимдаги шахслар ўзларини "давлат ёнғин назорати органи ходими" сифатида таништириб, фуқаролардан йиллик 20–40 минг сўм атрофида мажбурий тарзда солиқ ёки коммунал тўлов сифатида ноқонуний йиғиш ҳолатлари кузатилмоқда. 

 

Вазирликнинг маълум қилишича, ёнғин ва унинг олдини олиш билан боғлиқ бирон бир тўлаб борилиши шарт бўлган коммунал тўлов ёки солиқ қонунчиликда мавжуд эмас.

 

Адлия вазирлиги мазкур ҳолат бўйича айрим шахслар томонидан ўзларини "давлат ёнғин назорати органлари ходими" сифатида таништирган ҳолда ёлғон маълумотлар асосида фуқаролардан мажбурий тўлов тўланишини талаб этиши ноқонунийлигини маълум қилди.

 

Шунингдек, вазирлик фуқаролар мажбурий тарзда қуйидаги коммунал хизматлар учун тўловларни белгиланган тартибда тўлаб бориши кераклигини эслатди:

 

 — Совуқ сув таъминоти;

 — Иситиш ва иссиқ сув таъминоти (кўп қаватли уйларда);

 — Электр таъминоти;

 — Газ таъминоти;

 — Канализация (истеъмолчи уланган бўлса).

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода сохта ўт ўчирувчи ва мўри тозаловчилар қўлга олингани ҳамда  антикоррупция агентлиги сохта ходим бўйича огоҳлантириш билан чиққани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Адлия вазирлиги ноқонуний пул ундираётган ёнғин хавфсизлиги “ходимлари”дан огоҳлантирди | Zamon.uz