Ўзбекистон

"Uzbekistan GTL" — МДҲда энг йирик сармоявий лойиҳалардан бири

Euronews телеканали Ўзбекистонда GTL заводининг очилиши ҳақида репортаж намойиш қилди

"Uzbekistan GTL" — МДҲда энг йирик сармоявий лойиҳалардан бири

 

Euronews телеканали мамлакатдаги биринчи газни чуқур қайта ишлаш заводининг очилиши ҳақидаги репортажни намойиш этди. Видеоролик тақдимоти Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан “Янги Ўзбекистон. Янги назар" дастури ижроси доирасида ташкил қилинди.

 

Репортажда GTL заводининг нафақат Ўзбекистон, балки МДҲ мамлакатлари энергетика саноати учун аҳамияти ҳақида сўз боради.

 

“Республика жанубидаги улкан мажмуа нафақат Ўзбекистонда, балки бутун МДҲда энг йирик сармоявий лойиҳалардан бири деб номланади. Унда бутун дунёдан компания ва корпорациялар иштирок этди. Асосий маҳсулот синтетик ва экологик тоза ёқилғи ҳисобланади. Завод йилига 1,5 миллион тонна маҳсулот ишлаб чиқариши керак”, — дея таъкидланади хабарда.

 

“Бугунги кунда у дунёдаги энг мураккаб, энг замонавий бундай турдаги завод ҳисобланади”, – дейди Uzbekistan GTL техник директори Марсел Краузе.

 

“Мазкур лойиҳа нафақат Ўзбекистонга, балки бутун дунёга экологик фойда келтиради, – дейди "Uzbekistan GTL" ишлаб чиқариш бўйича директори Қодирбай Қайпназаров. – Биз экотехнологиядан фойдаланамиз, бунинг ёрдамида самолётлар, автомобиллар, қишлоқ хўжалиги учун жуда юқори сифатли ёқилғи ишлаб чиқарамиз."

 

Қайд этиш жоизки, мазкур сюжет "Euronews" телеканалидаги “Янги Ўзбекистон. Янги назар" медиадастури доирасидаги репортаж ва кўрсатувлар туркумининг узвий давоми бўлди.

 

"Learning world", "FOCUS", "СULT", "AGENDA" дастурлари ҳамда ранг-баранг видеороликлар туфайли дунё бўйлаб ҳар куни 16 миллион киши Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаш, мамлакатимиз Президенти сайлови, Ш.Мирзиёевнинг Конституция куни муносабати билан сўзлаган маърузасида билдирилган ташаббуслар, “Марказий ва Жанубий Осиё” халқаро конференциясининг тафсилотлари ҳақида муфассал маълумотга эга бўлди, Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги, “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали ва бахшичилик халқ амалий санъати анжуманини кузата олди.

 

Ўзбекистон йили эса, "Euronews" телеканалида “Ўзбекистон ислоҳотларнинг иккинчи босқичида” батафсил таҳлилий кўрсатуви билан якунланди. Бу ҳозир Марказий Осиёнинг қоқ марказида кечаётган жараёнларга ташқи назар, Европанинг қарашидир.

 

Европа ва жаҳонда мамлакатимизга қаратилаётган катта эътиборни инобатга олган ҳолда Euronews телеканали ўзининг интернет сайтида Ўзбекистон ҳақидаги барча ОАВ материалларини (фотогалерея, мақолалар, репортажлар, видеороликлар), шунингдек, халқаро китобхонлар эътиборини жалб қилиш учун тематик баннерларни жамлаган алоҳида “Янги Ўзбекистон” саҳифасини очди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

"Uzbekistan GTL" — МДҲда энг йирик сармоявий лойиҳалардан бири | Zamon.uz