Ўзбекистон

Келгуси йилдан электр, газ ва иссиқлик таъминоти тизимлари барқарор ишлайди

Президент раислигидаги видеоселектр йиғилиши айни шу масалаларга бағишланди.

Келгуси йилдан электр, газ ва иссиқлик таъминоти тизимлари барқарор ишлайди

 

Бугун, 30 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2022 йилда иқтисодиёт тармоқлари ва коммунал соҳа барқарор ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 

Унда 2021 йил оғир келганига қарамай, иқтисодиётда ижобий натижаларга эришилгани қайд этилди. Хусусан, жорий йилда ялпи ички маҳсулот 7 фоизга, саноат 9,5 фоизга, хизматлар 20 фоизга, қурилиш соҳаси 6 фоизга, қишлоқ хўжалиги 4 фоизга ўсган. Инфлясия даражаси 10 фоиздан паст бўлган.

 

Экспорт ҳажми 16,5 миллиард долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан қарийб 1,3 миллиард долларга ошди. Умумий қиймати 12,4 миллиард долларлик 318 та йирик ва 14 мингта ҳудудий лойиҳалар ишга тушди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг турмуш шароити яхшиланди.

 

Йиғилишда келгуси йилда ҳам иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш бўйича вазифалар кўрсатиб ўтилди. Хусусан, ялпи ички маҳсулот ва саноатни 7 фоиздан юқори, хизматларни қарийб 30 фоизга ошириш мақсад қилинган.

 

Давлатимиз раҳбари янги йилнинг бошиданоқ, барча тармоқ ва ҳудудлар тизимли ишлаб, бу мақсадларга эришиш учун мустаҳкам замин яратиш кераклигини таъкидлади.

 

Халқимиз дастурхони тўкинлигини таъминлаш мақсадида қиш ойларида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозорларга барқарор етказиб бериш бўйича вазифалар белгиланди.

 

Электр энергияси, табиий газ, иссиқлик таъминоти, коммунал, соғлиқни сақлаш ва ёнғин хавфсизлиги тизимларининг барқарор ишлаши муҳимлиги қайд этилди.

 

Малакали тиббий хизмат кўрсатиш, жамоат, ёнғин ва ҳаракат хавфсизлиги фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.