Фарғонадаги ҳаммомлардан бирида газ портлади
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар бор.

Бугун, 31 декабрь куни соат 17:00 да Фарғона вилояти Учкўприк туманининг “Қораянтоқ” маҳалласидаги ҳаммомда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши юзага келган. Оқибатда ҳаммом биносининг том қисми қулаб тушган.
Ҳодиса оқибатида уч нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, тўрт нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, туман шифохонасига жойлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бир ой аввал Фарғонада газ заправкаси портлаб кетган эди.








