Ўзбекистон

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси лойиҳаси ишлаб чиқилди

Фармон лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси  порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилди.

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси лойиҳаси ишлаб чиқилди

 

Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда “Янги Ўзбекистоннинг 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Ушбу лойиҳа билан Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича миллий комиссия таркиби ҳамда “Йўл харитаси” тасдиқланмоқда.

 

Фармон лойиҳасида муҳим аҳамиятга эга бўлган қуйидаги тадбирларни келгуси йилларда амалга ошириш режалаштирилмоқда.  

Пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорини ўн баробардан ўн икки баробаригача ошириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартибини жорий этиш, пенсия ҳисоблашда болани парваришлаш таътилида бўлиш вақтини иш стажига қўшиб ҳисобланадиган 3 йиллик даврни 6 йилга ошириш, ногиронлиги бўлган болаларга 18 ёшгача қаралган даврни пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисоблаш назарда тутилмоқда.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида биринчи-тўртинчи синф ўқувчиларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминлаш, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий сектор учун кенг йўл очиш мақсадида эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш ва давлат иштирокидаги компанияларни хусусийлаштириш ҳисобига 25 дан ортиқ фаолият тури бўйича монополияларни тугатиш, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг 3 миллион сўмгача бўлган тўловларини даромад солиғидан озод этиш ва бошқалар режалаштирилган.

 

Шунингдек, Тараққиёт стратегиясида еттита устувор йўналишлар илгари сурилмоқда:  

– инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш,  

– мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш,  

– миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш,  

– адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш,  

– маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш,  

– умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш,  

– мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб бориш.

 

Фармоннинг қабул қилиниши натижасида келгуси йилларда еттита устувор йўналишлар бўйича вазифалар белгилаб олинади ва халқимиз фаровонлиги, юртимиз равнақи йўлида амалга ошириладиган ислоҳотлар кенг кўламда давом эттирилади.

 

Фармон лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси  порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилди. Ушбу лойиҳа юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифлар билдиришингиз мумкин.  

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси лойиҳаси ишлаб чиқилди | Zamon.uz