Жаҳон

Янги йил дунёда қандай нишонланади?

Янги йил байрами ҳар бир мамлакатда турлича нишонланади. Бу асрлар давомида яшаб келаётган урф-одатга айланиб улгурган. Бугун дунё халқларининг бир-биридан қизиқарли Янги йил байрами билан танишамиз.

Янги йил дунёда қандай нишонланади?


 
Италия


Италияда янги йил, одатда, ташқарида кутиб олинади. 1 январь куни тунда автомобиль ҳаракати тўхтатиб қўйилади.

 

Шотландия

 

Шотландияда янги йил шодиёналари 29 декабрдан бошланиб, тўрт кун давом этади. Шу куни одамлар ёқилган машъалаларни қўлга олиб, кўчага тўпланадилар. 30-31 декабрда байрам тадбирлари давом этади. 


Мамлакатда янги йил билан боғлиқ яна бир қадимий одат бор: байрам куни ёнувчан модда — смола солинган бочкани ёқиб уни кўча бўйлаб ғилдиратиш. Бу эски йилнинг ортда қолгани ва янги йилга йўл очилганининг рамзидир. Янги йилда, анъанага кўра, эрталабки дастурхонга кулча, пишлоқ, тушликда эса дудланган ғоз ёки бифштекс, олмали пирог тортилади.


Испания

 

Испанлар ҳам янги йилни ўзига хос шоду-хуррамлик билан қарши олишади. Испанияда бу байрамни нишонлаш 25 декабрдан бошланиб, 12 кун, яъни 6 январга қадар давом этади. 

 

Янги йил куни одамлар шаҳарларнинг куранти атрофида жам бўлиб, 12 дона узум донасини ейишади. Узумнинг ҳар бир донаси ўн икки ойнинг барчаси омадли ўтишига ишорадир.  Бу анъананинг юзага келганига 100 йилдан ошди. 

 

Финляндия

 

Финляндияда янги йил, одатда, ресторанларда ҳамкасблар ва танишлар даврасида қарши олинади. Соат 12 да одамлар кўчага чиқиб, мушакбозликни бошлаб юборадилар. Одамлар ана шундай шукуҳли тунда бир-бирларига саломатлик, бахт-саодат тилайди. 

 

Фақат шу куни пиротехника воситаларидан фойдаланишга рухсат берилади. 

 

Кўплаб фин оилалари буғу ва ит қўшилган чаналарда учиш учун тоғли ҳудудларга, хусусан, Лапландияга йўл олади.

 

Франция

 

Франциянинг кўплаб қишлоқларида эса ўзига хос анъана сақланиб қолган: уй бекалари келиб байрам дастурхонига тортилган пишириқлардан бирини булоқ суви олдига қолдириб кетади. 

 

Бу тортиқни бошқа бир уй бекаси олиб, ўрнига ўзининг атаганини ташлаб кетади. Шундай қилиб, байрам куни аёллар кечгача бир-бирларини ана шундай сийлайди.

 

Ҳиндистон

 

Ҳиндистонда янги йил куни ҳаво анча илиқ бўлади. Бу эса кўчада кун давомида сайр қилиш имконини беради.

 

Янги йил куни ҳаво ҳарорати камдан-кам ҳолларда 15 даражадан пастга тушади. Мазкур мамлакатнинг шимолида яшовчи одамлар янги йил куни ўзларига пушти, қизил ранглар билан оро берадилар. 

 

Жанубда эса ҳинд аёллари патнисларни турли ширинликлар, гул ва кичик совғалар билан тўлдириб қўйишади. 

 

Янги йил куни эрталаб кичкинтойлар кўзларини очмай патнис ёнига келиб, совға танлайдилар.

 

Въетнам


Вьетнамда янги йилни Тет деб аташади. У ой календари бўйича, (21 январдан 19 февралгача) эрта баҳор пайтида нишонланади. Бундай кунда барча араз ва гина-кудратлар унутилади. 

 

Байрам оқшомида вьетнамликлар бир-бирларига гуллаш арафасида турган, ғўраси бор шафтоли дарахти новдаларини совға қилишади. 

 

Шу куни аёллар қизил ва сариқ, эркаклар эса қора рангли кийимлар кийишади. 

 

АҚШ

АҚШда эса совғадан кўра унинг ўрамларига алоҳида эътибор қаратилади. Янги йил оқшомида оила аъзолари совғаларни ўзгача ҳаяжон билан очишади. Бунга сабаб совға худди карам ичида яширингандек, бир неча ўрамга солинган бўлади. Шу боис ўрамлар ичида нима яширинганига ҳамма қизиқади.


Инглизлар янги йилдаги биринчи меҳмон хонадон аъзоларига албатта омад келтиришига ишонишади. Шу боис кўпинча ёш, келишган ва соғлом йигитни кутишади. Малла, сариқ сочли эркаклар ва аёллар иложи борича уйга қўйилмайди. Мамлакатнинг баъзи жойларида сочнинг рангига эътибор қилишмайди. Одамлар меҳмондорчиликка нон, пирог, туз ва бир бўлак кўмир олиб боришади. Чунки нон ва пирог — мўл-кўллик, кўмир — иссиқлик, туз эса бойлик рамзи. Қадимий таомилга кўра, шу онларда эски йилни кузатиш ва янги йилни кутиб олиш учун уй эшиклари очиб қўйилади.


Бразилия

 

Бразилияда ҳам байрам жуда чиройли, ўзига хос тарзда нишонланади. Шу куни океан соҳилларига минглаб шам олиб келиниб, қум устида ёқиб қўйилади. Бразилиялик аёллар узун кўйлакларда, қўлларида гул тутган ҳолда океан сувига кириб, сув устига гул япроқларини сочадилар. 

 

Ирландия


Ирландияда эса янги йил кириб келиши олдидан хонадонлар эшиклари очиб қўйилади. Ҳар ким исталган хонадонга ташриф буюриб, барчани янги йил байрами билан қутлаши мумкин.

 


Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.