Рамзан Қодиров оиласи “ҳуқуқ ҳимоячиси” деб эътироф этилди
Давлат раҳбари ва унинг ота-онасига махсус медаль топширилди.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва унинг ота-онаси Ахмат ва Аймани Қодировлар республикада хизмат кўрсатган ҳуқуқ ҳимоячилари деб эълон қилинди.
Омбудсман Қодировларнинг “инсон ҳуқуқларини таъминлаш, давлатчиликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, ҳар бир инсон ва жамият фаровонлигини ошириш учун шарт-шароит яратишга қўшган улкан ҳиссаси, шунингдек, кенг кўламли инсонпарварлик ёрдами”ни алоҳида таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодировнинг тўнғич қизи, 22 ёшли Айшат ҳам “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилгани учун” медали билан тақдирланган эди.
Аввалроқ Чеченистон раҳбари муфтий Усмонхон Алимовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдиргани ҳақида хабар берилганди.








