Жаҳон

Бу гал тескариси: номаълум киши Жанубий Кореядан КХДРга қочиб ўтди

Пхеньян ҳозирча ҳеч қандай реакция билдирмади.

Бу гал тескариси: номаълум киши Жанубий Кореядан КХДРга қочиб ўтди

 

1 январь куни Жанубий Корея тарафдан номаълум киши Шимолий Корея чегарасини кесиб ўтди. Бу ҳақда "Рёнхап" агентлиги хабар берди.

 

Унда айтилишича, махсус мослама маҳаллий 21:20 да демилитация зонасида инсон ҳаракати мавжудлигини аниқлаган. У ҳақдаги маълумотлар ошкор қилинмаяпти.

 

“Уни тутиш учун ҳарбийлар жалб қилинди. Операцияни ўтказиш давомида 22:40 да у демаркация чизиғини кесиб ўтди (Шимолий Корея билан амалдаги чегара) ҳамда Шимолга қочиб кетди”, — дея маълум қилган Корея Республикаси штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси.

 

2 январь куни тонгда Жанубликлар КХДРга бу ҳақда маълумот жўнатган. Ҳозирда қочоқнинг аҳволи қандайлиги маълум эмас. Шимол ҳарбийлари томонидан ҳам алоҳида ҳаракатлар кузатилмаяпти.

 

Аввалроқ КХДР аҳолисига 11 кун кулиш тақиқлангани тўғрисида хабар берилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.