Жаҳон

Трампни судга бериш керак – Эрон президенти

Раисий, шунингдек, собиқ давлат котиби Майк Помпеони ҳам жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Трампни судга бериш керак – Эрон президенти

 

Эрон президенти Иброҳим Раисий марҳум генерал Қосим Сулаймоний ўлими учун Трампни судга бериш кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда у Сулаймоний хотирасига уюштирилган митингда айтиб ўтган.

 

“ АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп ва собиқ Давлат котиби Майк Помпеони судга бериш керак ва улар амалга оширган жиноятлари учун жавоб бериши лозим. Агар адолат қарор топмас экан, Эрон халқи томонидан қасос олинади”, – деган сиёсатчи.

У марҳум генерални “буюк саркарда” деб атаган.

 

Маълумот ўрнида: генерал Қосим Сулаймоний узоқ йиллар давомида Ислом Инқилоби қўриқчилари корпусининг “Ал-Қудс” махсус кучларига раҳбарлик қилган. 2020 йил 3 январь куни у Бағдодда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг учувчисиз қурилмаси ёрдамида ўлдирилган.

Аввалроқ Эрон муваффақиятсиз ракета синови ўтказгани хабар қилинганди.

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш шартларини маълум қилди: АҚШдан жавоб кутилмоқда

Эрон АҚШ Теҳрон томонидан тақдим этилган шартларни бажармагунча Ҳормуз бўғозини кемалар қатнови учун очмаслигини маълум қилди.

custom img

Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди: қурбонлар бор

Москва мэри ҳужумлар парламент сайловларини издан чиқаришга қаратилганини айтди.

custom img

Ҳусийлар Саудия пойтахтига ҳужум қилди: Ар-Риёд аэропорти яқинида қора тутун кўтарилди

Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги қатор нишонларга ракета ва дронлар билан зарба берганини билдирди.

custom img

Исроил зарбалари: Ғазода камида уч киши ҳалок бўлди

Зарба қочқинлар лагери яқинига берилган.

custom img

АҚШ Россияга босимни кучайтирмоқда: Трамп 100 фоизгача бож тарифларини назарда тутувчи қонунни имзолади

Янги чоралар Хитой ва Ҳиндистонга ҳам таъсир қилади.

custom img

Эронда намойиш: юз минглаб одам АҚШга қарши намойишга чиқди

Теҳронда ҳукумат томонидан ташкил этилган митингда янги кўнгиллилар кучи намойиш қилиниб, иштирокчилар мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

custom img

“Доимий назорат” ортидан: Гренландия ва Дания АҚШ билан келишув тафсилотларини очиқлади

Вашингтон Гренландияда ҳарбий иштирокини кенгайтириш бўйича келишувга эришганини маълум қилган, бироқ унинг аниқ шартлари ҳозирча очиқланмаган.

custom img

АI хатоси: АҚШ-Хитой уриши бошланишига сал қолди

АI чатбот Хитой кемасидаги юкни нотўғри аниқлаб, уни Эроннинг ядровий қурол дастурига алоқадор деб кўрсатган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"