Ўзбекистон

Буюк Британияда Ўзбекистон 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши давлатлардан бири деб топилди

Бу ҳақда "The Independent" онлайн-нашри сайти хабар қилди.

Буюк Британияда Ўзбекистон 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши давлатлардан бири деб топилди

 

Буюк Британиянинг оммабоп «The Independent» онлайн-нашри сайтида «2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

 

Нашр таҳририяти ушбу соҳага ихтисослашган журналистларнинг тавсиялари асосида саёҳат қилиш учун энг оммабоп 10 та йўналиш санаб ўтилган.

 

Рўйхатга Норманд ороллари, Шимолий Ирландия, Канада, Испания, Италия, Туркия, Миср, Бутан ва Ўзбекистон киритилган.

 

Нашрнинг сайёҳлик бўйича муҳаррири Ҳелен Коффи ушбу рўйхатдан ўрин олган Ўзбекистон ҳақида тўхталар экан, Ипак йўлининг маданий ва тарихий жиҳатдан қоқ марказида жойлашган, бой меросга эга мамлакатга саёҳат қилиш таассуротларга бой бўлишини таъкидлаган.

 

Ўзбекистон бир неча йил аввал Буюк Британия фуқароларига виза талабларини енгиллаштиргани, энди улар мамлакатда визасиз 30 кунгача бўлиб туриши мумкинлиги қайд этилган.

 

Муаллиф Ўзбекистонга сафарни режалаштираётганда ўз ўқувчиларига жорий йил ўтказилиши режалаштирилган халқаро фестиваллар ва бошқа йирик маданий тадбирларни ўз жадвалига киритишни маслаҳат берган. Унинг айтишича, ушбу маданий тадбирлар, албатта, сайёҳлар орасида катта қизиқиш уйғотади.

 

Ҳелен Коффи Хивада ўтказиладиган «Лазги» халқаро рақс фестивали, Мўйноқдаги «Стихия» мусиқа фестивали, Қўқонда уюштириладиган лаванда фестивали, Самарқандда ҳар икки йилда бўлиб ўтадиган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали, Тошкент ва Бухородаги «Ипак йўли» адабий фестивали, Қўқон ҳунармандлар халқаро фестивали ва тошкент халқаро кинофестивалини санаб ўтган.

 

Бундан ташқари, санъат ва меъморчилик ихлосмандлари эътибори бу йил очилиши кутилаётган Ислом цивилизацияси маркази ва қайта таъмирланган Давлат санъат музейига ҳам қаратилган.

Муножат Валиева 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.