Давлат хизматчиларининг касбий тайёргарлик даражаси оширилади
Шунингдек, давлат фуқаролик хизматчиларининг моддий ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш режалаштирилган.

Лойиҳага кўра, давлат фуқаролик хизматчисининг узлуксиз малакасини ошириш ва касбий ривожланиши – давлат фуқаролик хизматини ўташнинг муҳим шарти этиб белгиланиши кўзда тутилмоқда. Шу билан бирга, давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг реестри юритилади.
Ушбу мақсадни амалга ошириш муддати 2022 йилнинг октябрь ойи этиб белгиланган.
Бу 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
Муножат Валиева







