Minecraft’да Регистон майдони нусхаси яратилди
Бунинг учун 1 йил вақт кетган.

Машҳур компьютер ўйинларидан бири Minecraft’да Pkmncar никли фойдаланувчи Регистон майдонининг тўлиқ нусхасини яратди.
Бунинг учун 1 йил вақт ва 15 миллион дона блок керак бўлгани қайд этилган.
Маълумот учун, Minecraft инсоният тарихида энг кўп сотилган, хусусан, 200 миллион дона ва YouTube платформасида энг кўп томоша қилинган компьютер ўйини ҳисобланади.







