Ўзбекистон

"Ўзбекнефтгаз": Бошқарув раиси бошчилигидаги "Ишчи гуруҳ" аъзолари томонидан Устюрт регионидаги гелогия-қидирув ишлари ҳолати ўрганилди

2022 йилнинг 3-5 январь кунлари Устюрт регионида гелогия-қидирув ишларини жадаллаштиришга қаратилган тадбирларнинг амалга оширилиш жараёнларини кўздан кечирди.

"Ўзбекнефтгаз": Бошқарув раиси бошчилигидаги "Ишчи гуруҳ" аъзолари томонидан Устюрт регионидаги гелогия-қидирув ишлари ҳолати ўрганилди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 18 ноябрдаги 4522-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 265-сонли Қарорларига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан геология-қидирув ишлари Дастури доирасида истиқболли майдонлар, конларда бурғилаш ҳамда синов ишлари олиб борилмоқда.

 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Устюрт регионида геология-қиидирув ишларини жадаллаштириш ҳамда табиий газ қазиб чиқаришни ошириш мақсадида ушбу ҳудуддаги конлар, истиқболли майдонларда олиб борилаётган тадбирларнинг ижро ҳолатини ўрганди.

 

Тадбир давомида дастлаб 2021 йилда амалга оширилган геология-қидирув ишларининг бугунги ҳолати ва улардан олинган натижалар батафсил муҳокама қилинди.

 

Қурилиш билан тугатилган 8 та қудуқлардан олинган натижалар бирма-бир кўриб чиқилди. Регион бўйича белгиланган 10 млрд метр кубдан ортиқ табиий газ ва 300 минг тонна суюқ углеводород захираларини ўстириш режалари ортиғи билан бажарилганлиги алоҳида қайд этилди.

 

Бундай ижобий натижага эришиш учун, 2021 йилда бурғиланган “Қуйи Шарқий Бердах” конидаги 1, 2 ва 3, “Аралик” конидаги 2, “Ғарбий Қуйи Сургил” конидаги 1, “Шагирлик” конидаги 1-терриген юра ҳамда “Қуйи Сургил” конидаги 5- ва 6-сонли қудуқларни бурғилаш ва маҳсулдорликка синаш ишлари муваффақиятли амалга оширилиб, уларнинг ҳар биридан 50 минг куб метрдан 1,3 млн куб метргача бўлган табиий газ оқими олинганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Айниқса, 2021 йилнинг 15 декабрь санасида “Қуйи Сургил” конидаги 6-сонли қидирув қудуғини лойиҳавий 4500 метр чуқурликкача бурғилаб уни 4500-4172 метр оралиқларда фильтр орқали синаш ишлари натижасида қуйи юра даври қатламларидан кунлик 1,3 млн.куб метрдан ортиқ саноат миқёсидаги табиий газ оқимларини олишга эришилди.

 

“Қуйи Сургил” конининг остки чуқур қисмида табиий газ захираларига эга бўлган янги қатламларнинг аниқланиши “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари учун геология-қидирув, конларни ўзлаштириш борасидаги янги йўналишларни очиб бериши билан бир қаторда, Устюрт региони бўйича табиий газ, газ конденсати заҳираларини ўстиришга қаратилган имкониятлар мавжудлигини кўрсатиб берди.

 

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан 2022 йилда Устюрт регионида Жамият томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган янги тадбирлар ҳам кўриб чиқилди.

 

2022 йилда Устюрт регионида 6 та янги майдонларни бурғилашга киритиш, 20 дан ортиқ қудуқларда 100 минг метр атрофида бурғилаш ишларини бажариш, бу орқали 2022 йил давомида жами 12 млрд куб метрдан ортиқ табиий газ ҳамда 320 минг тоннадан ортиқ суюқ углеводород – жами 15 млн тонна шартли ёқилғи миқдоридаги захираларни кўпайтириш мақсад қилинган.

 

Ушбу тадбирларни амалга ошириш мақсадида тайёргарлик ишларининг ҳолати, ушбу жараёнларнинг тегишли материал техник ресурслар билан таъминланганлик даражаси жойида ўрганилмоқда.

 

Юқоридаги вазифаларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ геология-қидирув ишларининг келгуси йил учун “Махсус дастури” ишлаб чиқилган бўлиб, унга асосан Устюрт регионидаги 4000-4500 метр чуқурликгача амалга оширилган бурғилаш ишларини эндиликда ер қаърининг чуқурроқ қатламларини ўзлаштиришга қаратиш мўлжалланмоқда.

 

Устюрт регионида амалга оширилиши мўлжалланаётган геология-қидирув ишларини молиялаштириш ҳажмларини ҳам 2021 йилга нисбатан икки баробарга ошириш режалатирилмоқда. Шу ўринда, геологик-техник чора-тадбирларни ўз вақтида бажариш борасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқармалари, департамент бошлиқлари ва бошқа масъул мутахассисларга тегишли кўрсатмалар берилди.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"