Швецияда юрак хуружига учраган эркак дрон туфайли тирик қолди
Дрон 3 дақиқа ичида ҳаво орқали дефибрилляторни етказиб берган.

Швецияда 71 ёшли қария кўчада қор кураётган вақтда юрак хуружига учраган. Воқеа жойига шифокор етиб келган. Бироқ шифокорда дефибриллятор бўлмагани сабаб ускунани воқеа жойига 3 дақиқани ичида дрон олиб келган. Шундан сўнг шифокор беморга ўз вақтида биринчи ёрдам кўрсатиб уни жонлантирган.
Аввалроқ Қишлоқ хўжалигида вазни 100 килогача бўлган дронлардан фойдаланишга рухсат берилгани ҳамда NASA агентлиги илк марта ҳаво таксиларини синовдан ўтказгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







