Қуюқ туман самолётларнинг ҳам йўлига тўғаноқ бўляпти
“Uzbekistan airways”да яна бир парвоз бекор қилинди.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» акциядорлик жамиятининг хабар беришича, 2022 йил 8 январь куни ноқулай об-ҳаво шароит (туман, кўришнинг етарли даражада эмаслиги) муносабати билан HY- 017/018 Тошкент – Нукус – Тошкент йўналишидаги авиарейс вақти мажбурий ўзгартирилди.
Ушбу парвозни амалга ошириш вақти Тошкентдан 22.00 (маҳаллий вақт) этиб белгиланди.
Аввалроқ, метеорологик шароит сабаб Тошкентдан учаётган самолёт Андижонга қўна олмагани ҳақида хабар берилганди.
Жавоҳирбек Турсунов








