Ўзбекистон

Коронавирус билан боғлиқ вазият тобора мураккаблашмоқда

ССВ Ўзбекистонда касалликка чалиниш ҳолати яна ортиб бораётганини маълум қилди.

Коронавирус билан боғлиқ вазият тобора мураккаблашмоқда

 

Кеча юртимизда қарийб 370 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Энг кўп касалланиш ҳолати пойтахтда (+195 та), шунингдек, Тошкент (+56 та) ва Самарқанд (+42 та) вилоятларида кузатилган.

 

Бундан ташқари, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1494 нафарни ташкил қилди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашаётганини ва  "омикрон" штамми қатор мамлакатларда кескин карантин чораларини қўллашга сабабчи бўлаётганини маълум қилиб, аҳолини қарантин қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирган. 

 

“Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Тўғри, ҳали мамлакатимизда "омикрон" штамми аниқлангани йўқ, бироқ бу хотиржамликка берилиш учун асос бўла олмайди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб эпидемиологик вазиятдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз” , – дейилади вазирлик хабарида.

 

Жавоҳир ТУРСУНОВ

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Коронавирус билан боғлиқ вазият тобора мураккаблашмоқда | Zamon.uz