Хусусий мактабларда ҳам таътилни узайтириш тавсия этилди
Таътил 24 январга қадар давом этади.

Нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтириш мақсадга мувофиқ, дейилади Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси баёнотида.
Шунингдек, қишки таътил даврида ўқувчиларга озиқ-овқат берилмаслиги ҳамда бошқа сарф-харажатлар қилинмаслигини инобатга олган ҳолда уларнинг ота-оналаридан шу муддатлар учун тўлов ундирилмаслиги тавсия этилган.
Аввалроқ мактабларда ҳам қишки таътил муддати узайтирилгани ҳамда коронавируснинг янги штамми пайдо бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







