Қидирувда бўлган 20 ёшли қиз Тошкентда ушланди
У ўғриликда айбланган.

Бугун, 11 январь куни соат 19:30 атрофида Чилонзор тумани Чилонзор метро бекати қаршисида ЙПХ ходими С.Умарқулов томонидан тўхтатилган пиёданинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текширилганда, унинг қидирувда бўлганлиги аниқланган.
Маълум қилинишича, 2002 йилда туғилган сурхондарёлик фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбланиб, қидирувга берилган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қидирувда бўлган фуқаро Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.








