Ўзбекистон

Аёлим мени ўлдига чиқариб, ўзи бошқасига турмушга чиқди

Zamon.uz сайтига Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи Алишер Давроновдан мурожаат келиб тушди.

Аёлим мени ўлдига чиқариб, ўзи бошқасига турмушга чиқди

 

Мурожаатчининг айтишича, у 2015 йили қилган жинояти сабаб 10 йилга озодликдан маҳрум этилган. Жазо ўтаётган вақтида қамоқхонага ўзи яшайдиган маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдурашид Расулов келиб, уни фарзандли бўлгани, бироқ қайнотаси куёвини ўлдига чиқариб, қизини бошқага турмушга берганини айтади. Алишер 2019 йили оқланиб, озодликка чиққан. Эндиликда унинг мақсади тириклигини исботлаш ва фарзандининг ҳақиқий отаси кимлигига ойдинлик киритиш.

 

Аслида, масала бу қадар чигаллашиб кетишига нима сабаб бўлган?

 

— Ота-онамдан қолган уйда аёлим билан бахтли яшардик, — дейди А.Давронов. — Турмуш ўртоғим "Қўйлиқ" бозоридаги ошхоналарнинг бирида ишчи бўлиб ишларди. Орада пахта йиғим терими бошлангач, аёлим “пахта териб, пул ишлайман” деб уйга жуда кеч қайтадиган одат чиқарди. “Уйга ўз вақтида кел!”, дея бир неча бор урушдим. Аммо қулоқ солмай, барибир даладан кеч қайтаверди. Кунларнинг бирида у бир ҳафтага йўқ бўлиб қолди. Қўнғироқ ҳам қилмади. Изладим: ота-онаси, қариндош-уруғлари, таниш-билишларимиз билан боғландим. Бироқ ҳеч қандай натижа бўлмади. Бир ҳафтадан кейин ўзи уйга қайтди. Аммо қаерда эканини айтмади. Аёлимнинг енгил табиатли эканини кейинроқ танишларимдан эшитдим. Бундай гап ҳар қандай эркакнинг ғурурига тегади. Алам билан уни уйдан ҳайдаб юбордим. Оилавий муаммоларим ҳал бўлмай, қамалиб қолдим.

... Аёлимни ҳозирги яшаётган эри билан ҳам гаплашдим. У менга “Аёлинг сени ўлди, деб айтди, шунга уйландим, бўлмасам унга яқинлашмасдим”— деди. Мен билан қонуний ажрашмай қандай қилиб бошқасига турмушга чиқиш мумкин? Туғилган фарзанд меникими ёки бошқаники? Буни ҳам билмайман. Аммо ҳозирда фарзандимга алимент тўлайман. Қарздорлигим жуда катта. Деярли ойлигимнинг 50 фоизи қолинади. Ҳеч йўқ, тўлайдиган алимент пулимнинг миқдорини камайтириб беришсин.

6 йил ичида фарзандимни бориб кўрмадим. Чунки икки йил маъмурий назоратда эдим. Яшаш ҳудудимни тарк этолмасдим.

 

Биз ушбу фуқародан алимент пули нима сабабдан белгиланган миқдордан кўра кўпроқ олиниши катта суммада олинишини билиш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги МИБнинг Ўрта Чирчиқ тумани бўлими ходими Мунира Эсонова билан боғландик:

 

— Фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 25 август 2015 йилдаги суд буйруғига асосан, қарздор Алишер Давронов Дилафруз Давронова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандини вояга етгунга қадар барча даромадларини бирдан тўрт қисми (25 фоиз)миқдорида алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 2015 йил 25 сентябрда келиб тушган. Ўша вақтда қарздорни топишнинг имкони бўлмаган. Биз жазо ўтаётганларини билмаганмиз. Шу сабаб қарздорлиги катта. Ойлигидан 25 фоиз эмас, балки 50 фоиз ушлаб қолинади.

 

Абдурашид Расулов, маҳалла раиси:

 

— Мен Алишерни кўргани қамоқхонага борганман, аммо аёли турмушга чиққанини биринчи мендан эмас танишларидан эшитган. Бу йигитни яхши биламан. Доим уни назоратда ушлайман. Аёлини бошқа одамга турмушга чиқиб кетгани, албатта, унга қаттиқ таъсир қилди. Ахир, диний томондан уни рухсатини бермаган, қонуний ҳам ажрашмаган.

Унинг аёли ҳақида ёмон гап эшитмаганман. Хулқи ёмон бўлган, дея олмайман. Яхши яшаб юришганди.

 

Арзимаган важлар сабаб оилани барбод этиш, албатта, фарзанд тарбиясига салбий таъсир этади. Бежиз халқ орасида “Боланинг уволи тутади”, деган гаплар ҳам ўз-ўзидан пайдо бўлмаган. Алишернинг қайнотаси Одил аканинг айтишича, куёви фарзандининг етим қолишини уйламаяпти.

 

— Неварам туғилганида куёвим қамалмаганди. Фарзандини кўришга туғруқхонага ҳам келмади. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани ҳам ўзим олдим. Сўнг уйга — Андижонга олиб кетдим. Орадан бир муддат ўтгач, уни қамалиб қолганини билдик. Қизимга яшаши учун икки хонали уй қуриб бердим. Қизи билан ўша уйда яшади. Кунларнинг бирида ишдалигимда келиним қўнғироқ қилиб уйга куёв келгани ва “Менга бундай аёл керакмас, қўйиб юбордим” деб кетганини айтди. Шундан сўнг қизимни бошқа одамга узатдим.

 

Дилафруз Давронова, турмуш ўртоғи:

 

— Эрим билан жуда ёмон шароитда яшадик. Оилада деярли фақат мен ишлардим. Эрим учун мен ҳеч ким эмаслигим, берилган ваъдалар бажарилмаслиги менга алам қиларди. Доимий бўладиган жанжаллардан чарчаб кетгандим. Турли бўҳтонлар билан мени фоҳишаликда айблаб, ҳайдаб юборди.

Фарзандли бўлгач, туғруқхонадан эримга қўнғироқ қилдим. Эрим эса “Уйга қайтиб келма, ўзингни аранг боқаман, болангга қандай қарайман. Тўғри Андижонга — отангни уйига кетавер”, деди. Шундан сўнг, туғруқхонадан чиқиб, Андижонга кетдик. Орадан 6 ой ўтгач, қизчам қаттиқ шамоллаб қолди. Биз шифохонага даволаниш учун ётдик. Шунда эрим ота уйимга келиб жанжал кўтарган ва ўша куни жавобимни берган. Мен бошқага тушмушга чиқдим. У билан 9 ойча яшадик. Боламга яхши оталик қилолмагани сабаб ажрашиб кетдик. Биринчи турмуш ўртоғим 6 ярим йилдан бери боламдан хабар олмайди, бу одам билан ярашиш истагим йўқ. Мен ҳеч қачон турмуш ўртоғимни “ўлди” деб айтмаганман.

 

Ҳаёт турли синовлардан иборат. Мана шу синовларга дош бериб, оилани сақлаб қолиш эр-хотиннинг қўлида. Улар орасидаги ўзаро ишонч мустаҳкам бўлса, бу оилага на ўзгалар аралашуви, на турли гап-сўзлар дарз етказа олади. Хулоса эса ўзингиздан.

 

Муножат Валиева 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.