Россиянинг Бийск шахрида 12 ёшли бола электрон сигарет туфайли вафот этди
Йигитнинг синглиси ва унинг дугонаси касалхонага ётқизилган.

Маълум бўлишича 18 ёшли қиз 12 ёшли укаси билан дугонасиникига тунаб қолиш учун келишган. Квартирада ўсмирлар назоратсиз ёлғиз бўлгани сабаб электрон сигарет чекишган. Шундан сўнг ўзларини ёмон ҳис қила бошлашган. Эрталаб уларни меҳмондорчиликдан барвақт уйга қайтган бувиси ҳушсиз ҳолда топган.
Дарҳол тез ёрдам чақирилиб қизлар Бийск шаҳар касалхонасига ётқизилган. Ўсмир болани эса қутқариб қолиш имкони бўлмаган.
Йигитнинг электрон сигаретадан нотўғри фойдалангани ўлим ҳолатини юзага келтиргани тахмин қилинмоқда.
Альтай ўлкасининг Омбудсмани Олга Казанцеванинг ОАВ га берган маълумотида йигит ўзига тўқ, бадавлат оилада яшагани, профилактика рўйхатида бўлмагани, ота-онаси маъмурий жавобгарликка тортилмаганини билдирган. "Ўлим сабаблари суд-тиббий экспертизадан кейин маълум бўлади"-дея қўшимча қилган Казанцева.
Россия Федерациясининг Альтай ўлкаси бўйича тергов қўмитаси ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган.
Муножат Валиева







