Ўзбекистон

Бу марказ мамлакатимиз ҳарбий хавфсизлигини таъминлашда таянч тузилмага айланиши зарур – Шавкат Мирзиёев

Президент Мудофаани бошқариш миллий марказини бориб кўрди.

Бу марказ мамлакатимиз ҳарбий хавфсизлигини таъминлашда таянч тузилмага айланиши зарур – Шавкат Мирзиёев

 


Бугун, 13 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси мудофаасини бошқариш миллий марказини бориб кўрди.

 

Мудофаа вазирлигида барпо этилган ушбу марказ қўшинлар бошқарувининг энг замонавий шаклларини мужассам этган, барча куч тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириб боришга ихтисослашган. Мажмуа юқори технологик имкониятлари билан юртимиз ҳаво сарҳадларини, ўқув муассасалари ва полигонлардаги машғулотлар жараёнини реал вақтда кузатиш, бўлинмаларнинг ҳаракатини транк алоқа орқали назорат қилишни таъминлайди.

 

Шунингдек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунда ҳарбий-маъмурий секторларнинг иштироки, қўшинларнинг кундалик ва жанговар фаолияти бўйича маълумотлар тўпланиб, тизимли мониторинг олиб борилади.

 

Олий Бош Қўмондон ушбу марказда яратилган шароитлар ва техник имкониятлар билан танишди. Мутасаддиларга унинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш, мудофаа тизимига тезлик билан интеграция қилиш бўйича кўрсатмалар берди.

 

– Бу марказ мамлакатимиз ҳарбий хавфсизлигини таъминлашда таянч тузилмага айланиши зарур. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда марказ учун дастурий-аппарат мажмуасини ишлаб чиқиш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Айни пайтда бу ерда Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши давом этмоқда.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Бу марказ мамлакатимиз ҳарбий хавфсизлигини таъминлашда таянч тузилмага айланиши зарур – Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz