Жаҳон

Оч қолган бўрсиқ Рим империяси даврига тегишли 209 та танга топиб олди

Биологлар бўрсиқ оч қолгани учун қишки уйқудан уйғониб, овқат қидирганини айтишмоқда.

Оч қолган бўрсиқ Рим империяси даврига тегишли 209 та танга топиб олди

 

Итлар қидирув ишларида қатнашиши ҳеч биримизни ҳайрон қолдирмайди. Аммо аниқланишича, бўрсиқлар ҳам исковучлик хусусиятига эга экан.  Мақоламиз қаҳрамони ҳам ана шу хислати билан машҳур бўлди. У Рим империяси даврига оид хазинани топиб олди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

 

Хазина Испаниянинг Астурия ҳудудидаги Градо муниципалитетидаги ғордан топилган. Ғорга келганлар бўрсиқнинг уяси яқинида қазиган ўрани кўриб қолишган. Ўра ичида III-V асрларда Рим империясининг турли ҳудудларида зарб қилинган 209 та танга бўлган.  Улар орасида Константинополь ва Фессалоники (ҳозирги Солоники) ва ҳатто Лондониум (ҳозирги Лондон)да муомалада бўлган динорлар бор. 

 

Тангаларнинг энг каттаси 8 грамм, аммо унинг таркибида атиги 4% кумуш аниқланган. Шунга қарамай, олимлар учун бу топилма тенгсиз хазинадир. 

 

Маълумот учун, бу Градо шаҳридаги биринчи қадимий топилма эмас. Ўтган аср ўрталарида император Константин даррига тегишли 14 та олтин танга топилган.

 

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"