Тошкент метрополитенида яна нocозликлар кузатила бошлади
Бу сафар янги йўналишда фавқулодда ҳолат содир бўлди.

Бугун, 14 январь куни соат 18.42 да Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидан ўтувчи метронинг "Туркистон" бекатида электр энергия билан таъминлаш тизимидаги носозлик сабаб қисқа туташув содир бўлди.
Ушбу ҳолат бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда тегишли ташкилотлар зарур чора-тадбирларни олиб борди ва хавф бартараф этилди.
Ҳодиса оқибатида жабрланган фуқаролар йўқ. Айни вақтда поездлар қатнови режа асосида амалга оширилмоқда.








