Ўзбекистон

“Sho‘rtan” кони штабида геология-қидирув ишлари ва углеводород хомашё захираларини ўстириш масалалари ўрганилди

Бу ҳақда Zamon.uz'га "O‘zbekneftgaz" АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

“Sho‘rtan” кони штабида геология-қидирув ишлари ва углеводород хомашё захираларини ўстириш масалалари ўрганилди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 йил 25 декабрь куни “Uzbekistan GTL” заводига ташриф давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, “O‘zbekneftgaz” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида Қашқадарёдаги “Sho‘rtan” кони штабида сайёр йиғилиш ўтказилди.

 

Тадбирда “O‘zbekneftgaz” АЖ томонидан 2021 йилда бажарилган геология-қидирув ишлари, уларнинг натижалари ҳамда 2022 йилда геологик тадбирларни амалга оширишни жадаллаштириш, заҳираларни ўстириш, янги майдонларни аниқлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар, уларнинг келгуси истиқболли йўналишларини аниқлашга бўйича ишлар муҳокама қилинди.

 

Қашқадарё вилоятида жойлашган “Sho‘rtan” кони штабида ўтказилган йиғилишда “O‘zLITINEFTGAZ” АЖ, Давлат геология қўмитаси, “O‘zbekgeofizika” АЖ, “IGIRNIGM” ДМ каби корхоналарнинг раҳбарлари, масъул мутахассислари, илмий ходимлари, шунингдек ҳудудларда геофизик тадқиқотларни олиб бориш, қудуқларни бурғилаш ва табиий газ қазиб чиқариш бўйича фаолият юритаётган мутахассислар, муҳандислар, геолог ва геофизиклар иштирок этишди.

 

Даставвал, “O‘zbekneftgaz” АЖ томонидан 2021 йилнинг январь-август ойларида бажарилган ишлар, эришилган натижалар, мавжуд муаммоли масалалар ҳамда уларнинг ечимларига доир таклифларнинг муҳокамаси ўтказилди.

 

2021 йилда “O‘zbekneftgaz” АЖ томонидан 1410 кв.км. 3D сейсмик ишлар бажарилди, 22 та янги майдонлар бурғилашга киритилди, 139 минг метрдан ортиқ бурғилаш ишлари бажарилди, 5 та – яъни, “Ijobat”, “Ғарбий Қуйи Сургил” ва “Razzoqbobo”, “Қуйи Шарқий Бердах” ва “Chetqum” янги газ конлари очилди, 42 млн. тонна шартли ёқилғи миқдорида углеводород заҳиралари кўпайтирилди.

 

Шу билан бирга, ишлаб чиқариш жараёнларида йўл қўйилган камчиликлар танқидий кўриб чиқилиб, тегишли раҳбар ва ходимларга уларни тезкорлик билан бартараф этиш ҳамда барча тадбирларнинг самарадорлигини таъминлаш бўйича тезкор чораларни кўриш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

 

Шунингдек, 2022 йилда Давлат геология қўмитаси томонидан тайёрланган 20 та янги майдонларда геология-қидирув ишларини қисқа муддатларда ташкиллаштириш масаласи кўриб чиқилди. Барча тадбирларни зарур материал-техник ресурслар билан ўз вақтида таъминлаш ҳамда уларни мақсадли ташкил этиш орқали бурғилашни сифатли амалга ошириш лозимлиги қайд этилди.

 

Тегишли раҳбар ва мутахассисларга “O‘zbekneftgaz” АЖ бўйича 2022 йилда 35 млрд.куб метрдан ортиқ табиий газ ва 1,0 млн. тонна суюқ углеводород заҳираларини ўстириш йўлида барча зарур чораларни кўриш ҳамда мавжуд ресурсларни тўлиқ сафарбар этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Шу билан бир қаторда, 2022 йилда амалга ошириладиган геология-қидирув ишларининг асосий истиқболли йўналишлари аниқлаб олиниб бу борада ишлаб чиқилган тавсияларни амалиётга тадбиқ этиш масалалари муҳокама этилди. Бу борада Давлат геология қўмитаси томонидан яна 20 та янги истиқболли структураларни тайёрлаш орқали истиқболли майдонлар дефицитини ечиш масаласи алоҳида кўриб чиқилди.

 

Бундан ташқари, 2022-2026 йилларда “O‘zbekneftgaz” АЖ томонидан 10 минг 200 кв.м.дан ортиқ 3D сейсмик ишларни бажариш, 100 дан ортиқ янги майдонларни бурғилашга киритиш, 965 минг метр бурғилаш ишларини бажариш, 310 та қудуқларни қурилиш билан тугатиш режа қилиб олинди.

 

Ушбу тадбирлар натижасида 177,6 миллард куб метрдан ортиқ табиий газ ҳамда 6,5 млн. тонна суюқ углеводород заҳираларини ўстиришни таъминлаш белгиланди.

 

Юқоридаги тадбирларни амалга ошириш жараёнида “O‘zbekneftgaz” АЖ, Давлат геология қўмитаси, “O‘ZLITINEFTGAZ”АЖ, “O‘zbekgeofizika” АЖ мутахассислари ва “IGIRNIGM” ДМ ўртасида яқин ҳамкорлик қилиш белгилаб олинди.

 

Ўз навбатида, соҳада фаолият юритаётган ишчи-ходимларнинг малакасини ошириш мақсадида, тармоқ ўқишларини ташкил этиш, тажриба алмашиш амалиётини такомиллаштириш, зарур ҳолларда эса ушбу тадбирларга юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш лозимлиги таъкидланди.

 

Соҳани ривожлантиришга энг илғор, замонавий ва инновацион ечимларини тадбиқ этиш, тармоқни рақамлаштириш ҳамда барча жараёнларни комплекс моделлаштириш ишларини жадаллаштириш кўрсатиб ўтилди.

 

Эслатиб ўтамиз, “O‘zbekneftgaz” АЖ томонидан Республиканинг Устюрт, Қашқадарё ва Бухоро минтақаларида янги майдонларни ўзлаштириш, янги захираларини аниқлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқаришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш давом эттирилмоқда.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"