Ўзбекистон

Андижонда 12 та соғлом дарахт ҳоким буйруғи билан кесиб ташлангани ростми?

Бу бўйича вилоят ҳокимлиги расмий маълумот берди.

Андижонда 12 та соғлом дарахт ҳоким буйруғи билан кесиб ташлангани ростми?

 

Куни кеча ижтимоий тарқмоқларда Андижон вилоят перинатал маркази ҳовлисида яшнаб турган 12 та дарахт кесиб ташлангани ҳақида хабар тарқалди.

 

Kun.uz мухбирининг айтишича, кесилган дарахтлар касал эмас, ям-яшил яшнаб турган сосналар — нинабаргли манзарали дарахтлар. Улар Андижон шаҳар ободончилик корхонаси ходимлари томонидан тунда, иш вақтидан сўнг кесиб, негадир номерсиз машинада ташиб кетилаётган бўлган. Шунингдек, хабарда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов перинатал марказнинг янги қурилган биносининг олди очилсин, деб дарахтларни кесишни буюргани ҳақида ёзилган.

 

Вилоят ҳокимлиги бу бўйича муносабат билдириб, юқоридаги ишлар ҳоким буйруғи асосида амалга оширилганини рад этди.

 


Расмий маълумотга кўра, ҳозирги кунда вилоят перенатал марказида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари ва 180 дан ортиқ манзарали дарахт ва кўчатлар экиш ишлари амалга оширилмоқда.  Ҳудуддаги дарахтлар ўз жойида турибди ва хеч ким уни кесиб ташлаш тўғрисидаги буйруғини бермаган. 

 

“Юқорида келтирилган ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан алохида назоратга олинди. Ҳудудда конун бузилиш ҳолатлари аниқланган такдирда айибдорларга қонуний жазо чоралари кўрилиши ва бу ҳақида батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз”, – дейилади хабарда

 

Жавоҳирбек Турсунов

custom img

Экологик экспертиза хулосаси: уни энди онлайн олиш мумкин

Белгиланган тўлов ҳам онлайн амалга оширилади.

custom img

Сув таъминоти вақтинча чекланади: 5 октябрдан ўчирилади

2026-йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

custom img

Тошкентда чанг-тўзон хавфи: Махсус комиссия огоҳлантирди

Тошкентда ёмғир олдидан шамол кучайиши сабаб қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

custom img

Жуда кўп миқдордаги фирибгарлик: гумонланувчи Грузияда қўлга олинди

Интерпол Миллий марказий бюролари ходимлари иштирокида фуқаро Ўзбекистонга олиб келинган.

custom img

«Карвон» бозори ёнмоқда: қутқарувчилар воқеа жойида

Ҳозирда ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

custom img

Афғонистондан келган юк машинаси текширилди: 52,5 кг наркотик топилди

«Айритом» чегара божхона постига кириб келган юк машина тиркамасининг полига яширилган ўрамлардан 42,3 килограмм гашиш ва 10,2 килограмм опий топилган.

custom img

Қашқадарёда 4 ёшли қизнинг ўлими: оиладаги бошқа бола васийга топширилди

Аввалроқ 4 ёшли қизча ўгай онасининг калтаклаши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Киев ва Москва зарбалар алмашди: 5 киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар чоғида Одесса вилоятида Либерия байроғи остида сузаётган кема ва Киевдаги Шимолий кўприк ҳам нишонга олинган. Украина Россия босиб олган ҳудудларга зарба берган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"