АҚШда концерт вақтида отишма юз берди
6 нафар ярадор касалхонага ётқизилган.

АҚШнинг Эвгений шаҳрида концерт вақтида отишма содир бўлди. Ҳодиса натижасида камида олти киши жароҳат олди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси Twitter’да маълум қилди.
Беш нафар жабрланувчи маҳаллий шифохонага етказилган. Кейинчалик уларнинг сони олтитага кўпайди.
Воқеа сабабларига аниқлик киритилмаган.
Аввалроқ Мичиган штатида 15 ёшли ўсмир мактабда ўқ узган эди. Оқибатда уч киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди.
Шунингдек, Байтин шаҳридаги зиёфатда рўй берган отишмада 13 киши яралангани хабар қилинган эди.








