"Динамо" клубида мавсум олдидан ўзгаришлар катта
Клуб бир қатор хорижлик футболчи ва мураббийлар билан шартнома имзолади.

Хусусан, Самарқанд клуби Суперлига янги мавсуми олдидан сербиялик дарвозабон Милоэ Прекович, украиналик ярим ҳимоячи Эвгений Чумак каби футболчилар билан шартнома имзолади. Милоэ Прекович сўнгги мавсумни Сербия Суперлигаси вакили "Вождоватс" клуби сафида ўтказиб, жамоанинг асосий дарвозабони бўлган. У чемпионат доирасидаги барча ўйинларда майдонга тушган. Футболчи фаолияти давомида Сербиянинг "Младеновач", "Младост Лукани", "Слога", "ОФК Белград" ва Словакиянинг "Косиче" Россиянинг "Енисей" клублари шарафини ҳимоя қилган.
1 йиллик шартнома имзолаган украиналик Евчений Чумак эса Киевнинг "Динамо" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Динамо Киев" таркибида 2 та ўйин ўтказган. Шундан сўнг Украинанинг "Говерла", "Карпати", "Десна" ҳамда Беларуснинг "Торпедо-БелАЗ", Монголиянинг "Днепр" клубларида тўп сурган. Бундан ташқари, 2019-2020 йиллар Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" ва "Металлург" жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган.
"Динамо" клубига мавсум олдидан сербиялик мутахассис Предраг Роган бош мураббий этиб тайинланди. Ҳозирда мураббий бошчилигида жамоа 5 январдан буён кунига икки маҳал машғулотларни олиб бормоқда.
"Динамо"да жамоа бош мураббийига ёрдамчи сифатида яна бир хорижлик мутахасис Иван Евич билан ҳам шартнома имзоланди. Югаславиялик собиқ футболчи сўнгги йилларда Сербия ёшлар жамоасида мураббий бўлган. У ҳозирда бош мураббий Предраг Роган билан клуб машғулотларида иштирок этмоқда. Маълумот ўрнида: "Динамо" 30 январга қадар ўз қароргоҳида машғулот олиб боради.








