АҚШ: "Россияга нисбатан кейинги қадамимиз Москванинг ҳаракатига боғлиқ"
Оқ уй Россияга нисбатан жиддий чоралар кўришга тайёрлигини маълум қилди.

АҚШ президенти маъмурияти келгуси ҳафта бошида Россияга нисбатан кейинги дипломатик қадамлар ҳақида маълумот беради. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан маълум қилди, деб хабар қилади CBS телеканали.
"Биз иттифоқчиларимиз ва ҳамкорларимиз, жумладан, украиналиклар билан яқин алоқадамиз. Кейинги қадамлар устида яқин ҳамкорликда ишлаяпмиз. Келгуси ҳафта бошида кейинги дипломатик қадамлар ҳақида кўпроқ маълумот алмашишимиз мумкин бўлади. Агар Россия дипломатия йўлида олға интилишни истаса, иттифоқдошларимиз ва ҳамкорларимиз билан бунга мутлақо тайёрмиз, агар Россия босқинчилик ва эскалация йўлига ўтмоқчи бўлса, биз бунга ҳам қатъий жавоб билан тайёрмиз", - деди Салливан.
У АҚШ вазиятни кескинлаштиришга ҳам, дипломатик ишни давом эттиришга ҳам тайёр эканини эслатди.
Шунингдек, АҚШ Шимолий Корея билан муносабатларини муҳокама қилмоқчи экани тўғрисида маълум қилганди.
Насиба Тўхтаева







