Ўзбекистон

Менга васият қилинган уйни тоғам бермаяпти

Ҳозирда уйсиз сарсонман.

Менга васият қилинган уйни тоғам бермаяпти

 

Барчага маълумки, фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродаси васият деб эътироф қилинади. Қаҳрмонимиз Ёдгора Эргашеванинг бувиси ўлими олдидан ўзи яшаб келган уйини мерос сифатида қолдиришни васият қилади. Аммо айни дамда Ёдгоранинг тоғаси онасининг бу васиятини адо этишдан бош тортмоқда. Хўш, бунга нима сабаб бўлмоқда.

— Чирчиқ шаҳрида бувимнинг биринчи турмушидан қолган уйлари бор эди. Ўша уйни менга мерос қилиб қолдирган. Аммо тоғам шуни била туриб, уйни 12 минг АҚШ долларига сотдилар. Қўлимга эса 10 минг АҚШ доллар бериб қолган икки минг АҚШ долларини бермадилар. Мен пул қўшиб Навоийдан уй олдим. Тоғам яна ўртага тушиб Навоийдаги уйимни 15 минг АҚШ долларига сотдилар. Тоғам пулларни менга бермай ўзларининг номига бир хонали уй олди. Ҳозирда у уйда қизим куёвим билан яшайди. Менга эса 2300 АҚШ доллар бериб маҳалла фаоллари олдида уйга бошқа давойим йўқ деб тилхат ёздириб олди. Мажбур бўлдим тилхат ёзишга, акс холда ўша пулларни ҳам беришмасди. Натижада мен уйсиз қолдим. Айни дамда пропискам йўқ, ижарада яшаб юрибман. Қўшним кўчада қолганимни кўриб уйидан жой берди. Вақтинча 1 йилга прописка урдириб берди. Униям вақти тугаяпти. Куни кеча қўшним узайтирмаслигини айтди.

Тоғам менинг пулимга келган уйни номимга ўтказиб бермаяпти. Ҳеч бўлмаса қизимни номига ўтказиб берсин.

Биз юзага келган муросага барҳам бериш илинжида Ёдгора Эргашеванинг тоғаси Жамолиддин Исаев билан боғландик.

— Менинг жиянимдан қарзим йўқ. Мен ҳамма пулларни берганман. Ўзи ичкиликка берилиб кетиб барча пулни сарф қилиб юборди. Уй ростдан ҳам Ёдгорага онамдан қолган мерос эди. Мерос онам томонидан қариндошлар орасида оғзаки айтилган бўлсада биз унга амал қилиб Ёдгорага ўз ҳиссасини бердик. Менинг синглим яъни Ёдгоранинг онаси ўлими олдидан руҳий касал бўлиб қолди. Жияним умуман онасига қарамади. Бу вақт у ичкиликдан бери келмади. Тўрт маротаба турмушга чиққан. Биринчи турмушидан битта қизи бор. Иккинчи турмушидан икки нафар ўғли бор. Уларни ташлаб Россияга қочиб кетган. Шундан сўнг, суд уни оналикдан маҳрум этган. Россиядан норасмий учинчи эрини етаклаб келди. У билан ҳам яшолмади. Ҳозир тўртинчи маротаба бир қарияга тегиб олган. Яқинда қизи яшаётган уйига шу қария эри билан маст холда бориб, "уйни бўшат" деб жанжал қилган. Қизи йиғлаб ёрдам сўраб келди. Бу аёлга ишонч йўқ. Гапидан тонади. Шунга ҳар бир айтилган гапига тилхат ёздириб видеога оладиган бўлганмиз. Мен уйни Ёдгоранинг номига ўтказиб бераман фақат уйни сотиб юборадиган одати бор шундан қўрқаман. Ичиб йўқ қилиш аниқ, кейин эса яна пул бер деб мендан талаб қилади. Қизи Назокатни номига ўтказиб беришим мумкин.

Назокат Расулова, Ёдгора Эргашеванинг қизи.

-Мен тоғамни уйни онамнинг номига ўтказиб беришларига қаршиман. Чунки биламан онам уни сотиб юборади. Ҳозирги бирга яшаётган одамга уйни сотиб, машина олиб бераман деб айтдилар. Агар сотиб юборсалар мен ҳам болаларим билан уйсиз қоламан.

Малоҳат Махмудхўжаева, М.Улуғбек тумани “Яланғоч” МФЙ раиси

-Эргашев Ёдгора 2017 йилда тоғасининг устидан арз қилиб ариза билан мурожаат қилган. Биз ўша вақт икки томони ҳам чақириб, ўзаро гаплашиб олганмиз. Пул олди-бердисида қатнашганмиз. Ёдгора "давойим йўқ" деб тилхат ёзиб берган. Орадан 5 йил ўтиб яна мурожаат қиляпти. Тоғаси маҳаллада намунали оилалардан бири.

Гўзал Турсунметова, ҳуқуқшунос.

-Нима бўлганда ҳам тоғаси уйни пулини тўлиқ бериши керак эди. Бу аёлнинг ҳаёти алғов-далғов бўлиб кетишига қайсидир маънода тоғаси айбдор. Бошида шу пулни берганларида эди, балки аёл шу ҳолатга тушмас эди. Аёл ўша пулни нима қилса қилсин, унинг шахсига, ҳаётига дахл қилишга, мол-мулкини бошқаришга тоғасининг ҳаққи йўқ.

 

Биз Жамолиддин Исаев билан телефон орқали боғландик. У уйни Ёдгоранинг номига эмас балки қизи Нозиманинг номига ўтказиб беришни маълум қилди. Ёдгорага ҳам ушбу шарт маъқул келди. Қизига босим ўтказиб, уйни сотмаслик шарти билан тилхат хам олинди.Биз можарони мана шундай якун топишини истаган эдик. Ўйлаймизки, келгусида бу ишлардан кейин жигарлар ўртасидаги муносабатлар аввалгидан яхшиланади.

Муножат Валиева

custom img

Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқароларга тезкор эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилди.

custom img

Қурилиш соҳасида “сирли мижоз” усули жорий этилади

Ушбу тадбирлар ҳар чоракда камида бир марта ўтказилиши белгиланган.

custom img

Қашқадарёдаги 2,5 млрд сўмлик кўприк уч йил ичида яроқсиз ҳолга келгани айтилмоқда

Кўприкдаги муаммолар Қизил дарё ўзанининг чўкиши оқибатида юзага келган.

custom img

Аҳоли мурожаатлари вақтида кўриб чиқмаган 19 нафар амалдор ишдан олинди

Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини бузган ва камчиликларни бартараф этмаган 13 та вазирлик ҳамда идорага оид материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилди.

custom img

Президент Иброҳим Ғафуров вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Иброҳим Ғафуров “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони, “Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби” фахрий унвони, шунингдек, “Дўстлик” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан тақдирланган.

custom img

Сурхондарёдаги Александр Федин барпо этган боғ давлат муҳофазасига олинади

Ҳолат Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан алоҳида назоратга олинган.

custom img

Тошкентда электробус уриб кетиши оқибатида бир киши вафот этди

Автобус орқага ҳаракатланаётган вақтда пиёдани уриб юборган.

custom img

Марказий Осиёдаги илк бепул медиа банк ишга туширилди

Aura .uz платформасида 12 мингдан ортиқ профессионал фото, видео ва инфографик материаллар жамланган бўлиб, база ҳар куни янги контентлар билан бойитиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"