Тошкент метрополитенида мобил алоқа ва интернет йўлга қўйилди
Янги 2022 йил бошидан Тошкент метрополитенининг барча йўналиш ва станциялари "UZTELECOM" мобил алоқаси билан қамраб олинди.

"UZTELECOM" миллий оператори махсус замонавий ускуналардан фойдаланган ҳолда, метрополитенни юқори технологияли алоқа билан таъминлаш бўйича кенг кўламли лойиҳани амалга оширди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Тошкент метроси нафақат жамоат транспорти, балки маданий мерос ва сайёҳлик диққатга сазовор жой ҳисобланади. Шу сабаб йўловчилар учун мобил алоқа ва Интернет бутун йўлда ишлаши муҳимдир.
Амалга оширилган ишлар, биринчи навбатда, Республика аҳолиси ва меҳмонлари учун тақдим этилаётган хизматлар сифатини оширишга қаратилган, дейилади хабарда.







