Ўзбекистон

Тараққиёт стратегияси таклифлар асосида такомиллаштирилмоқда

Фармон лойиҳасига умумий 525 та таклифлар билдирилган.

Тараққиёт стратегияси таклифлар асосида такомиллаштирилмоқда

 

Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган эди.

 

Фармон лойиҳаси муҳокамада турган 2021 йил 30 декабрдан 2022 йил 14 январга қадар 43 мингдан ортиқ кўрилган ва 525 та таклифлар билдирилган. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда  Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди.

 

Ҳозирда мазкур таклифлар асосида Фармон лойиҳасини янада такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

 

Лойиҳада кўп соҳалар бўйича янги тартиб-қоидалар, хусусан  аҳоли ва тадбиркорлар учун енгилликлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятидаги ўзгаришлар, давлат бошқаруви органлари фаолиятини трансформация қилиш борасидаги янги ислоҳотлар ўз аксини топган.

 

Жумладан, давлат бошқаруви органларининг “Давлат – инсон учун” тамойили асосида ҳудудий масалаларни ҳал қилишдаги масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш ҳамда уларнинг стратегик йўналишларни режалаштиришга қаратилган янги тизим яратилади.

 

Унга кўра, 2022 йил 1 июльдан бошлаб:

 

-   барча бўғиндаги давлат бошқаруви органларининг бир йиллик иш дастурини, шу жумладан жамоатчилик иштирокида ишлаб чиқиш, уларнинг ижро ҳолатини доимий эълон қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилади;

 

-   давлат органларида мурожаатларни таҳлил қилиш, ижтимоий сўровлар ва жамоатчилик муҳокамаларини ўтказиш натижаларидан келиб чиқиб, ҳудудлар (шаҳар, қишлоқ ва маҳалла) кесимида ўз тузилмаларининг фаолияти бўйича дастурларни ишлаб чиқилиб, эълон қилиб борилади;

 

-   давлат бошқаруви органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг ижро этилиши жараёнини жамоатчилик томонидан кузатиб бориш тизими яратилади;

 

-   ҳар бир тармоқ ва ҳудуд бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси юзасидан раҳбарларнинг ҳисобот бериш тизими йўлга қўйилади.

 

Шунингдек, лойиҳада хусусий секторга ўтказиладиган ва уларни жалб қилиш мумкин бўлган айрим давлат функцияларини ошириш белгиланмоқда. Бунда:

 

-   айрим соҳалардаги давлат назорати, шу жумладан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, таълим сифатини назорат қилиш, дори воситаларини сертификатлаштириш каби функцияларга хусусий сектор вакилларини жалб қилиш;

 

-   хусусий секторни жалб қилиш самарадорлиги юқори бўлган соҳаларни аниқлаб, айрим давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш назарда тутилади.

 

Фармон лойиҳасида давлат бошқарувини номарказлаштириш ҳисобига маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва ҳудудий давлат бошқаруви органларининг жойларда масалаларни ҳал қилишдаги ролини ошириш  бўйича ҳам янги тартиблар белгиланиши назарда тутилган.

 

Бунда Республика давлат бошқаруви органларининг функция ва ваколатларини ҳудудий давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўтказишнинг тартиби ишлаб чиқилади.

 

Шунингдек, ҳудудларни ривожлантириш бўйича вазифаларни ҳал қилишда барча даражадаги давлат бошқаруви органлари ҳудудий бошқармаларининг самарали ишлаши учун рақамли технологиялар жорий қилинади.

 

Бундан ташқари, лойиҳада хусусий мулк дахлсизлиги ва ҳимояси кафолатларини кучайтириш, мулкий, шу жумладан ер участкасига бўлган ҳуқуқларни сўзсиз таъминлаш борасида ҳам муҳим режалар белгиланган.

Хусусан:

-         мулкий, шу жумладан ер участкасига бўлган ҳуқуқлар билан боғлиқ барча маъмурий ҳужжатларни қатъий равишда фақат суд тартибида бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб топиш амалиётини жорий этиш;

 

-         иқтисодий судларда мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги даъволар юзасидан регрессив (камайиб борувчи) давлат божи ставкаларини қўллаш;

 

-         давлат идорасининг расмий маълумотига ишониб мол-мулк сотиб олган шахснинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тизимини жорий этиш;

 

-         инсофли эгалловчининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш ва мулкдорнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашнинг молиявий механизмларини қўллаш тартибларини жорий қилиш белгиланмоқда.

 

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.