Ўзбекистон

Фарзандлари  ногирон эканлигини билган аёл ўз жонига қасд қилди

Гулбаҳор 40 ёшида оналик бахтига муяссар бўлганди.

Фарзандлари  ногирон эканлигини билган аёл ўз жонига қасд қилди

Гулбаҳор  Саидова 40 ёшида илк бор 55 ёшли Дилшод Саидовга турмушга чиқди. Улар 3  йил бирга тотув оила бўлиб яшашди. Аммо улар  фарзандли бўлишмади.

Шундан  сўнг, улар ЭКО услубидан  фойдаланиб сунъий уруғлантириш орқали эгизак ўғил  фарзандли бўлишди.

 

Бахт узоққа чўзилмади. Чақалоқлар 3 ойлик бўлганида  болалар шифокори  кўрик жараёнида эгизакларда ногиронлик аломатлари борлигини маълум қилди.  Аёл эса бу дардга бардош беролмай  ўз жонига қасд қилди.

 

 Бухоролик Дилшод Саидовнинг  айтишича,  аёлининг яқинлари бўлиб ўтган ишларда айнан уни айблашаётгани  қаттиқ зарба берган.

 

—   Мен аёлимни жуда қаттиқ ҳурмат қилганман ва яхши кўрганман. Умримнинг энг яхши кунларим шу аёлим билан бирга ўтди.  Биз фарзандлик бўлишни жудаям истагандик. Уч йил ичида олмаган муолажаларимиз, кўринмаган  шифокорларимиз қолмади. Кейин охири ЭКО деган усулдан фойдаландик. Усул ўз самарасини берди, биз фарзандлик бўлдик.

Фарзандларим 1 ойлик бўлганида инжиқлик қилишни бошлашди. Чақалоқларнинг   бирида бўйин қийшайиши, иккинчисида эса оёқ қийшайиш аломатлари юзага чиқа бошлади.  Аёлим бундай дардни кўтаришга ўзида сабр тополмади. Ўзини осиб қўйди.  Ҳарбий бўлганим учун биринчи ёрдам кўрсатиш усулидан хабарим бор эди.  Ҳаво бердим, юрак массажини қилдим,   аммо жуда кеч эди. Қўлимда икки гўдак қолиб кетди.   Ҳаттоки, мени аёлимнинг ўлимида ҳам айблашди, фарзандларимни ҳам олиб қўйишмоқчи бўлишди.

 

Лола Исакова,   психолог

—   Жонига қасд қиладиган одам  бир кунда жонига қасд қилмайди, унинг руҳий ҳолатида  ўзгаришлар бўлади.  Яъни одам ўзини ўлдиришга  руҳан тайёрлайди. Аёл стрессга, депрессияга тушади, бу ўзгаришларни  турмуш ўртоғи сезмаслигининг иложи йўқ эди.  Мен аминман, аёлида ўзгариш сезган, лекин негадир психологга олиб бормай бунга кўз юмган.

Абдусамад Тоғаев, исломшунос

—   Инсон тушкунликка тушиб қолса яқинларидан паноҳ ва нажот  истай бошлайди.  Агар озгина кўнгилга малҳам топа олса, бу  йўлдан қайтиши мумкин. Ўтиб кетади,  деб эътибор берилмаса инсон ўз ҳаётини ўзи билмаган холда шайтонга топшириб қўяр экан. Ўз жонига қасд қилишни  ҳаёлидан ўтказиш энг катта гуноҳ.  Бу гуноҳга нафақат ўзи балки яқинлари ва энг азиз инсонларини ҳам гуноҳкор қилиб кетар экан. Мана шу нарсани ўйлаш керак.

 

Дурдона Рахматуллаева, Генеколог

—   Ҳомилани, яъни, етилган тухумдон ва сперматозоидни бачадон ичида эмас, балки ташқарида уруғлантириб сўнг бачадонга имплантация   қилиб экиб қўйиш ЭКО деб айтилади. ЭКО муолажасидан сўнг жуфтликларга ҳеч қачон фарзандинг 100 фоиз соғлом ёки нуқсон  билан туғилади, деб айтмаймиз. Кўп ҳолатларда бола соғлом дунёга келади, баъзиларида эса  нуқсонлар кейинроқ пайдо бўлади.  Шу сабаб биз оилаларни ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлишларини аввалдан огоҳлантирамиз. Бу жараёни психолог  билан ҳамкорликда олиб борилади.

 

 

Ҳаётда одам ҳар қандай қийинчиликларга тушиб қолади, бироқ бунинг йўли биргина ўлим эмас. Хато қилманг!  Бу аёл оддий аёл эмас, балки она, суюкли рафиқа эди. Унинг ортидан она меҳрига тўймаган икки норасида гўдак қолди. Инсон берилган неъматларнинг қадрига етиши ва қатиъят билан умр кечиришга ҳақлидир!

 

Муножат Валиева

custom img

Tошкент иссиқлик электр станциясининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди

Ишчи гуруҳ Тошкент ИЭСдаги фильтрлаш тизимларини модернизация қилиш ва атмосфера ҳавосига салбий таъсирни камайтириш чоралари юзасидан тавсиялар берди.

custom img

“Одамларимиз четга чиқиб ишлашига зарурат қолмайди” — Шавкат Мирзиёев

Президент иқтисодиётни янги босқичга олиб чиқиш бўйича устувор вазифаларни белгилади.

custom img

Тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи “сукут – розилик” тамойилига ўтказилади

Ариза белгиланган муддатда кўриб чиқилмаса, у тадбиркор фойдасига ҳал қилинган ҳисобланади.

custom img

Биринчи хато учун тадбиркорга жарима эмас, 10 кунлик муддат берилади

Президентимиз жарима маблағ йиғиш эмас, тартиб-интизом ва профилактикага хизмат қилиши кераклигини таъкидлади.

custom img

Тадбиркорлар учун “контр-кафолат” тизими жорий этилади

10 миллиард сўмгача кредитда гаровнинг 75 фоизи давлат, Бизнесни кафолатлаш компанияси ва банклар томонидан таъминланади.

custom img

Янги тадбиркорларга 200 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади

Президент тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги ташаббусларни эълон қилди.

custom img

Ўзбекистонда 27 миллиард долларлик 105 та йирик лойиҳа бошланади

Жиззахдаги АЭС, Олмалиқдаги тўртинчи мис бойитиш фабрикаси, Янги Тошкент аэропорти ва янги автомобиль йўллари — мамлакатда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар қаторида.

custom img

Хоразм тадбиркорлар учун янги имкониятлар марказига айланмоқда — Президент

Хоразмга қисқа даврда 4 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиниб, 10 мингта янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"