Самолётнинг шасси бўлинмасида 11 соат учган одам омон қолди
Жанубий Африка Республикасидан парвоз қилган эркак Амстердамгача самолетнинг шасси бўлинмасида учиб келди.

“Қуён” кеча, 23 январь куни Амстердамдаги “Sxipxol” аеропортида аниқланди. Маҳаллий полисиянинг хабар беришича, эркак шифохонага юборилган.
Одатда шасси бўлинмасидаги одам омон қолмайди. Чунки замонавий самолётларнинг учиш баландлигида ҳаво ҳарорати -50 даража совуқ бўлади. Самолёт салонидан фарқли равишда шасси бўлинмаси герметикликка эга эмас.








