Жаҳон

Швеция кўчаларни тозалашнинг ноодатий усулидан фойдаланмоқчи

Унда қарғалардан фойдаланилади.

Швеция кўчаларни тозалашнинг ноодатий усулидан фойдаланмоқчи

 

Швециянинг "Corvid Cleaning" компанияси қарғаларни шаҳар кўчаларидан майда чиқиндиларни озиқ-овқатга алмаштиришга ўргатиш дастурини ишга туширди. Бу ҳақда  "Dagens Nyheter"  хабар берди

 

Мутахассислар қушларга ахлат йиғиш ва уларни махсус машинага солишни ўргатишлари керак, қарғалар бунинг эвазига озиқ-овқат олади.

 

"Қарғаларни ўргатиш осонроқ ва уларнинг бир-биридан ўрганиш эҳтимоли катта. Шу билан бирга, бу қушларнинг нотўғри ахлат ейиш хавфи камроқ", — деган компания асосчиси Кристиан Гюнтер-Ханссен.

 

Пилот лойиҳа амалга ошириладиган биринчи шаҳар сифатида Стокголм яқинида жойлашган Седертелье шаҳри танланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, агар ушбу тажриба ишга тушса, маҳаллий ҳокимият органларининг кўчаларни тозалаш харажатлари 75 фоизга камайиши мумкин.

 

Маълумотларга кўра, ҳар йили Швеция кўчаларида миллиарддан ортиқ сигарет қолдиғи қолади. Бу барча чиқинди улушининг 62 фоизини ташкил қилади.

 

Насиба Тўхтаева

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"